Бокуда Қозоғистон экспортчилари 38 миллион долларлик шартномалар имзолади
7 Июнь 23:00

Бокуда Қозоғистон экспортчилари 38 миллион долларлик шартномалар имзолади

BAKU. Kazinform – Қозоғистоннинг Озарбайжондаги савдо-иқтисодий миссияси давомида маҳаллий экспортчилар Бокуда 38 миллион долларлик шартномалар имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири «QazTrade» компанияси матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистоннинг 23 та ишлаб чиқарувчиси Озарбайжон ишбилармон доираларига экспорт имкониятларини тақдим этди. Компаниялар озиқ-овқат, кимё ва нефт-кимё, фармацевтика, металлга ишлов бериш ва металл прокати, машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва IT-технологиялар соҳаларини ифодалайди.

Қозоғистон корхоналари орасида экспортни жадаллаштириш дастури иштирокчилари ҳам бор. Озарбайжон томонидан қозоқ бизнеси билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор 100 дан ортиқ компания иштирок этди.



«QazTrade» АЖ бош директори Азамат Асқарулининг айтишича, ҳозирги шароитда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда.

«Сўнгги йилларда жаҳондаги тенденция минтақавий савдони қўллаб-қувватлашни тақозо этмоқда. Каспий минтақаси, биринчи навбатда, Озарбайжон ва Қозоғистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун улкан салоҳиятга эга. Ҳозир Европадан Осиёга транзит ҳудуд сифатида ҳар икки давлатнинг роли мустаҳкамланмоқда. Биз нафақат транзит мамлакатлар, балки иқтисодий ҳамкорлар сифатида ҳам ички ҳамкорликни чуқурлаштиришимиз лозим»

, — деди «QazTrade» раҳбари.

Унинг айтишича, бугунги кунда Қозоғистоннинг 80 дан ортиқ компанияси ўз маҳсулотларини Озарбайжонга доимий экспорт қилувчи ҳисобланади. Қозоғистондан 272 миллион долларлик 105 турдаги товар, жумладан, металлургия маҳсулотлари, озиқ-овқат ва ичимликлар, машинасозлик ва кимё саноати маҳсулотлари экспортини ошириш имконияти мавжуд.



Қозоғистоннинг Озарбайжондаги элчиси Сержан Абдикаримов 4-5 июл кунлари Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини эълон қилди ҳамда манфаатдор тадбиркорларни «Қозоғистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгаши»га аъзо бўлишга таклиф қилдиа.

Боку шаҳрида бўлиб ўтган Озарбайжон-Қозоғистон бизнес-форуми доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар икки мамлакат миллий компаниялари ва ишбилармон доиралари иштирокида В2В форматида икки томонлама музокаралар, Озарбайжон Республикасининг йирик савдо тармоқлари ва дистрибьюторлари билан учрашувлар ташкил этди.

Улар натижасида умумий қиймати 38 миллион доллардан ортиқ бўлган 8 та экспорт шартномаси имзоланиб, Қозоғистон озиқ-овқат саноати маҳсулотлари, металл прокати, лак-бўёқ маҳсулотларини Озарбайжонга етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.

Қозоғистон ва Озарбайжон тадбиркорлари ўртасидаги В2В музокаралари 9 июнга қадар давом этади.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив