TASHKENT. Кazinform – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Қориевни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform gazeta.uzга таяниб.
«Болалар ўлими соҳанинг аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Барча масъул шахслар қонун олдида жавоб беради», — деди Президент.
Жума куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент «Док-1 Макс» препаратини қабул қилган болалар ўлими билан боғлиқ вазиятни кескин танқид қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда шамоллаш ва гриппга қарши ҳиндистонлик «Док-1 Макс» препаратини сотиш вақтинча тақиқланган эди. Самарқанд вилоятида ҳалок бўлган 18 нафар боланинг ўлимига ушбу дори сабаб бўлган бўлиши мумкин. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Фото: Шуҳрат Латипов / «Gazeta.uz»