25.01.2023 13:33 Жорий йилда 560 минг нафар бола спорт секциялари билан қамраб олинади ASTANA. Kazinform – Жорий йилда 560 мингдан ортиқ болалар ва ўсмирлар бепул спорт секцияси ёки ижодий тўгарак билан таъминланади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
30.12.2022 12:10 Болалар йили муносабати билан Шарқий Қозоғистонда 130 га яқин тадбир ўтказилди ÓSKEMEN. Kazinform – Болалар йили муносабати билан Шарқий Қозоғистон вилоятида 130 га яқин тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
22.12.2022 08:10 «Спанч Боб» мультфильмининг 400 дан ортиқ қисми қозоқ тилига таржима қилинди ASTANA. Kazinform – 2023 йилдан Nickelodeon телеканали «Square Pants SpongeBob» мультфильмининг 400 дан ортиқ қисмини қозоқ тилида намойиш этади. Бу ҳақда телеканал вице-президенти Мария Косарева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
06.12.2022 10:29 Болалар йили: Димаш Қудайберген хайрия фестивалида чиқиш қилади ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида Болалар йили доирасида «BIZ BIRGEMIZ» кенг кўламли хайрия фестивали бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform dimashnews.comга таяниб.
31.10.2022 10:52 Қозоғистонда ихтисослаштирилган мактаблар сони 134 тага етди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ихтисослаштирилган мактаблар сони 134 тага етди. Ўқув йили бошидан буён мазкур мактабларда 72 мингдан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда. Иқтидорли болалар билан 8 мингдан ортиқ ўқитувчи ишлайди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
26.10.2022 11:51 Алматида китоб фестивали бўлиб ўтади ALMATY. Kazinform – 5 ноябр куни Алмати шаҳрида KITAP FEST KIDS китоб фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform мухбирига китоб фестивалининг бош координатори Майра Алжанова малум қилди.
04.10.2022 11:10 Астана шаҳрида ўтказилган «Otbasy duatlon 2022» мусобақасида 109 оила иштирок этди ASTANA. Kazinform – Астана шаҳридаги Триатлон боғида ўтказилган оилавий дуатлонда 109 оила иштирок этди, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.
26.09.2022 23:31 Қозоғистон вилоятларига 515 та янги мактаб автобуслари жўнатилди ASTANA. Kazinform - Болалар йилида Қозоғистоннинг барча ҳудудларида қишлоқлар мактаб ўқувчилари хавфсиз ташишлари учун янги автобуслар билан таъминланди. Болаларни бир аҳоли пунктидан бошқа аҳоли пунктига олиб бориш учун жами 515 та автобус харид қилинади, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлигининг Telegram каналига таяниб.
01.09.2022 23:23 2024 йилда Қозоғистонда 18 ёшга тўлмаган барча болалар номига махсус ҳисоб рақами очилади NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти матбуот котиби Руслан Желдибай «Болалар миллий жамғармаси» лойиҳасини тушунтирди, дея хабар беради Kazinform.
01.09.2022 17:28 Ҳар бир қозоғистонлик 18 ёшга тўлганида, ҳисобида камида 3000 доллар бўлади NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат раҳбарининг матбуот котиби Руслан Желдибай Президентнинг бугунги Мурожаатномасининг айрим муҳим нуқталарини тушунтириб берди, деб хабар беради Kazinform.
04.08.2022 07:12 «Мактабга йўл» республика хайрия акцияси бошланди NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим вазирлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Мактабга йўл» республика хайрия акциясини бошлади. Болалар йилида мазкур акция «Мактабга йўл – чегарасиз эзгулик» шиори остида ўтказилмоқда, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.
26.07.2022 07:14 Нур-Cултандаги EXPO майдонида болалар товарлари ярмаркаси бўлиб ўтади NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-султан шаҳрида 17-21 август кунлари EXPO халқаро кўргазмалар маркази майдонида илк бор «Kids EXPO. Балалар әлемі» болалар товарлари ярмаркаси бўлиб ўтади, - дея хабар беради Kazinform Нур-Султан ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.
19.07.2022 11:35 Жорий йилда Қозоғистонда 300 дан ортиқ янги болалар боғчалари очилади NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Таълим-маориф вазири ўринбосари Шолпан Каринованинг маълум қилишича, лицензия ташкилотнинг тайёрлигини тасдиқловчи восита сифатида боғча очишда болалар учун яратилган шароитларни текшириш имконини беради. Бу ҳақда у Facebook саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
23.06.2022 09:48 1 млндан зиёд қозоғистонлик ўқувчилар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олмоқда NUR-SULTAN. Kazinform – Ёзги таътилнинг биринчи мавсумида 1 миллиондан зиёд қозоғистонлик ўқувчилар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олмоқда. Болалар учун шаҳар ташқариси, мактаб, уй ва чодир шаҳарчалари мавжуд, деб хабар беради Kazinform ҚР Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
21.06.2022 14:42 Қозоғистонда боғча учун навбатларнинг ягона маълумотлар базаси яратилади NUR-SULTAN. Kazinform – Боғча учун ягона навбат базаси яратилади. Бу ҳақда ҚР Таълим вазири ўринбосари Ғани Бейсембаев мълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
13.06.2022 13:15 Қозоғистонда беш ойда 130 та болалар боғчаси фойдаланишга топширилди NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда мактабгача ёшдаги болалар учун 34 мингдан ортиқ ўринга мўлжалланган 322 боғча очилади. 5 ойда 9,4 минг ўринли 130 та болалар боғчаси фойдаланишга топширилди, дея хабар беради Кazinform ranking.kzга таяниб.
02.06.2022 12:29 Қозоғистонда болалар боғчаларига қўйиладиган талаблар кучайтирилади NUR-SULTAN. Kazinform – Ўрнатилган видеокамералар туфайли жамиятга маълум бўлаётган болалар ҳуқуқларининг бузилиши фактлари боғчаларга қўйиладиган талабларни кучайтириш зарурлиги ҳақидаги ҚР Таълим ва фан вазири позициясининг долзарблигини тасдиқлайди. Вазир Асхат Аймағамбетов боғчалар сифатини ошириш борасидаги асосий ишларга тўхталди, дея хабар беради Kazinform.
01.06.2022 23:20 Болалар йили доирасидаги тадбирларга 48,3 миллиард тенге ажратилди – ҚР Бош вазири NUR-SULTAN. Кazinform - Болалар йили доирасидаги тадбирларга 48,3 миллиард тенге ажратилди. Бу ҳақда бугун Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.
01.06.2022 15:40 Бу йил Қозоғистон болалар саломатлиги учун ажратиладиган маблағлар кўпайтирди NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда болалар саломатлигини сақлашга ажратиладиган маблағлар миқдори оширилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
01.06.2022 13:32 Қасим-Жомарт Тоқаев «Алматы БалаFEST» фестивалида иштирок этди ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган «Алматы БалаFEST» шаҳар болалар фестивалининг якуний тадбирида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.