Бу байрам мамлакат яхлитлиги ва бирлиги рамзидир – Қасим-Жомарт Тоқаев
1 Май 08:43

Бу байрам мамлакат яхлитлиги ва бирлиги рамзидир – Қасим-Жомарт Тоқаев

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Бирлик куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

***

Ҳурматли юртдошлар!

Сизларни Қозоғистон халқининг бирлиги байрами билан чин қалбимдан табриклайман!

Ушбу байрам - юрт яхлитлиги ва бирлиги рамзидир.

Дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик анъаналари халқимиз онгу шууридан мустаҳкам ўрин олган. Фаровон ҳаёт, тинчлик ва тотувлик замирида ана шу фазилатлар мужассам.

Тақдир тақозоси билан кенг қозоқ заминида ўзаро чамбарчас боғланган турли маданиятлар миллий ўзлигимизнинг ажралмас қисмига айланди.

Бизнинг мақсадларимиз ва қадриятларимиз бир. Мустаҳкам бирлигимиз туфайли биз қийинчиликлардан қўрқмаймиз ва барча глобал синовларни енгиб ўтамиз.

Бугун Янги Қозоғистонни яратиш ташаббуси бутун жамиятни бирлаштирмоқда. Бу ғоя мамлакат фуқароларининг бунёдкорлик ғайратидан бошланади. Мамлакатимизни ҳар томонлама модернизация қилишга ҳар биримиз ҳисса қўшишимиз керак.

Барчангизга сиҳат-саломатлик ва муваффақиятлар тилайман!

Осмонимиз доим мусаффо бўлсин!

Янгиликлар

Архив