Бу йил асосий капиталга 18,5 триллион тенге сармоя киритишимиз керак - Ҳукумат раҳбари

Автор:  
Ляззат Сейданова
16 Май, 16:06

Бу йил асосий капиталга 18,5 триллион тенге сармоя киритишимиз керак - Ҳукумат раҳбари

ASTANA. Kazinform – Бу йил асосий капиталга 18,5 триллион тенге сармоя киритишимиз керак. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Вазирликлар ва вилоятлар раҳбарлари иқтисодиётни янада диверсификация қилиш ва барқарор иш ўринлари яратиш бўйича ишларни давом эттириши керак. Бу борада ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш, хомашё бўлмаган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга устувор аҳамият қаратиш лозим», - деди Алихан Смаилов.

Шунингдек, Ҳукумат раҳбари ишлаб чиқариш саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, ахборот технологиялари, туризм ва бошқа соҳаларда режалаштирилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратди.

«Ишбилармонлик фаоллигини ошириш ва иқтисодиётни сифат жиҳатидан ривожлантириш учун маҳаллий ва хорижий сармояларни жалб этиш ишларини фаоллаштириш зарур. Бу йил асосий капиталга 18,5 триллион тенге сармоя киритишимиз керак», - деди бош вазир.

Муаллиф: Алихан Асқар



Мавзуга оид