Бу йил Қозоғистонда 80 га яқин археологик лойиҳа амалга оширилади

Автор:  
Бекабат Узаков
14 Февраль, 23:05

Бу йил Қозоғистонда 80 га яқин археологик лойиҳа амалга оширилади

ASTANА. Кazinform - Жорий йилда 79 та археологик лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Алтай Кўлгиновнинг Мажилиснинг тарқатиб юборилган 8-чақириқ депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Мамлакатимизда археологик қазишмалар олиб бориш тартиби «Тарихий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунда белгиланган. Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқармалари томонидан бу борадаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши қатъий назоратга олинмоқда. Қонуннинг 33-моддасига мувофиқ, археология ишлари ваколатли орган томонидан тасдиқланган махсус режа асосида амалга оширилади. Режадан ташқари археологик қазишмалар тақиқланади. Режа давлат органларининг таклифи асосида бир йилга тузилади. 2022 йилда республика бўйлаб 68 та археологик қазишмалар ўтказилди, 2023 йилда эса 79 та археологик лойиҳа амалга оширилади», - дейди Алтай Кўлгинов.

Унга кўра, мазкур қонуннинг 12-моддасига кўра, археология ишларини олиб бориш фаолияти лицензияланади.

Лицензия олиш учун ариза топшираётган ташкилотда тажрибали олим ва мутахассислар ишлаши шарт.

Лицензия ваколатли орган томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда берилади.

«Бугунги кунда 24 та ташкилот археологик қазишмалар олиб бориш учун лицензияга эга. Рўйхатга олингандан сўнг қазиш ишлари давомида топилган материаллар давлат музейларига топширилади. Археологик тадқиқотлар тугаллангандан кейин лицензиат 10 кун ичида Вазирликка ҳисобот тақдим этади. Ноқонуний археологик қазишмалар учун жавобгарлик Жиноят кодексининг 295-моддасига асосан назарда тутилган», — деди Ҳукумат раҳбари ўринбосари.

Муаллиф: Марлан Жиембай




Мавзуга оид