ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Сенат депутатларининг саволига жавобида қишлоқ аҳолисига 2,5 фоизли кредитлар бериш учун қанча маблағ ажратилишини айтди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Сенат депутатлари саволида Жамбил вилоятида қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш лойиҳасини республика миқёсида кенгайтириш таклифи билдирилди .
«2022 йил октабр ойида Республика бюджет комиссиясининг қарори билан Ақтўбе ва Жамбил вилоятларида қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш лойиҳасини кўпайтириш мақсадида қишлоқ аҳолисига 2,5 фоиз миқдорида микрокредит механизмини жорий этиш қўллаб-қувватланди.
Масалан, ноябр ойи охирида Ақтўбе вилояти ҳокимлиги билан 3 млрд, Жамбил вилояти ҳокимлиги билан 6 млрд тенгега уч томонлама кредит шартномалари тузилиб, кейинги кредитлаш учун маблағ ўтказилди.
Бундан ташқари, жорий йилда республика бюджетида қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш лойиҳасини амалга ошириш учун 11 606 микрокредит бериш режаси билан 52,4 млрд тенге, жумладан, Жамбил вилояти учун 3,6 минг нафар микрокредит бериш режаси билан 11 млрд тенгедан ортиқ маблағ ажратилиши режалаштирилган», – деб ёзади Ҳукумат раҳбари.
Унга кўра, вилоят ҳокимликлари республика бюджетини аниқлаштириш доирасида 2023 йилга 15 090 микрокредит ажратиш учун 73,8 млрд тенге сўраган. Улар орасида Жамбил вилояти ҳокимлиги 4000 микрокредит бериш учун 20 млрд тенге сўрамоқда.
«Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, қўшимча молиялаштириш масаласи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Республика бюджет комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади», – деб ёзади Алихан Смаилов.
Муаллиф: Есимжан Нақтыбай