Бухорога Турк дунёси ёшлар ташаббусларининг биринчи пойтахти мақоми берилди
8 Июнь 16:31

Бухорога Турк дунёси ёшлар ташаббусларининг биринчи пойтахти мақоми берилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти ёш етакчиларининг IV форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида Бухорога «Турк дунёси ёшлар ташаббусларининг биринчи пойтахти» мақоми берилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигига таяниб.

Форум очилишида Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Бағдат Амреев Бухоро шаҳрига «Турк дунёси ёшлар ташаббусларининг биринчи пойтахти» мақомининг расмий сертификатини топширди.

Бундан ташқари, шу кунларда «Турк дунёси ёшлар боғи» ва «Бухоро – Турк дунёси ёшлар ташаббусларининг биринчи пойтахти» ёдгорлиги очилди.

Қозоғистон томонидан Президент ҳузуридаги Ёшлар сиёсати бўйича кенгаш аъзолари, «Мустақиллик авлодлари» гранти соҳиблари, мусиқа, спорт, ижодий соҳа ва ахборот технологиялари соҳасида муваффақиятларга эришган иқтидорли ёшлардан иборат делегация иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, «Ёш лидерлар форуми» 2018 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Ҳозиргача форум Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистонда бўлиб ўтди. Кейингиси Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шунингдек, туркий дунёда 2022 йил – Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили сифатида нишонланмоқда.






Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив