Буюк Британия қироли Карл III нинг тож кийиш маросими санаси маълум бўлди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
12 Октябрь, 10:31

Буюк Британия қироли Карл III нинг тож кийиш маросими санаси маълум бўлди

LONDON. Kazinform – Буюк Британия қироли Карл III нинг тож кийиш маросими 2023 йил 6 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Букингем саройининг расмий сайтида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Монархнинг инаугурацияси Лондондаги Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтади. Тадбир давомида қирол Карл III ва унинг рафиқаси қиролича-консорт Камилла тож кийдирилади.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия қироличаси Елизавета II сентябр ойи бошида 96 ёшида вафот этган эди. Кейинчалик Британия қироли бўлиб Елизавета II нинг ўғли шаҳзода Чарлз эълон қилинди. У Карл III исмини танлади.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироли Карл III га онаси қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади.



Мавзуга оид