15.02.2023 15:10 Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иккита божхона пункти қисман вақтинчалик ёпилди TASHKENT. Kazinform - 2023 йил 15 февраль кунидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси «Сирдарё» ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси «С.Нажимов» чегара божхона пости орқали фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Telegram-каналига таяниб.
28.01.2023 13:55 Хитой билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктида автомобилнинг электрон навбати бўйича броннинг амал қилиш муддати узайтирилди ASTANA. Kazinform - Хитой билан чегарадош «Nur Joly» назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат бўйича брон қилиш муддати узайтирилди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
27.01.2023 21:43 Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш якунланди BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон Ўзбекистон билан давлат чегарасини делимитация қилиш жараёнини якунлади, деб хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот хизматига таяниб.
20.01.2023 10:33 Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобил ўтказиш пунктлари 21-23 январ кунлари ишламайди ASTANA. Kazinform – 2023 йилнинг 21 январидан 23 январига қадар Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобил ўтказиш пунктларида одамлар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш амалга оширилмайди. Бу Хитойда баҳор байрами нишонланиши билан боғлиқ, дея хабар беради Kazinform Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
18.01.2023 15:49 Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара участкалари тўғрисидаги ҳужжат тасдиқланди ASTANA. Kazinform - Бугун ҚР Парламентининг ялпи йиғилишида «Қозоғистон Ҳукумати ва Қирғизистон Ҳукумати ўртасида чегара вакиллари фаолияти йўналишлари бўйича баённомани ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
10.01.2023 15:22 Қозоғистон-Хитой чегарасини кесиб ўтиш учун талаблар tнгиллаштирилди ASTANA. Kazinform – 2023 йил январ ойининг биринчи ўн кунлигидан Хитой томони давлат чегарасининг Қозоғистон-Хитой участкасида илгари киритилган чекловлар ва карантин чораларини бекор қилади. Бу ҳақда Давлат даромадлари қўмитасига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
10.01.2023 14:45 Қозоғистон чегарани ноқонуний кесиб ўтганларга нисбатан жазони кучайтиради ASTANA. Kazinform - Яқин Шарқ ва Афғонистондаги беқарор вазият туфайли Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтганлар учун жазони кучайтиришни режалаштирмоқда. Бундай ўзгартириш Қозоғистон Республикасининг «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларини оптималлаштириш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасида кўриб чиқилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
09.01.2023 11:47 Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги энг йирик қуруқликдаги чегара пункти очилди PEKIN. Kazinform - Хитой-Қозоғистон чегарасидаги «Қорғас» қуруқликдаги чегара ўтказиш пункти 8 январдан бошлаб фаолиятини қайта тиклади. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCTV) сюжетида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
08.01.2023 13:50 Греция Туркия билан чегарасида 140 километрлик темир тўсиқ қуради GYMUJINE. Кazinform – Грециянинг Туркия билан чегарасида, Мерич дарёси яқинида ўрнатиладиган темир тўсиқ узунлиги 140 километрни ташкил қилади. Унинг мақсади чегарани ноқонуний кесиб ўтишнинг олдини олишдир. Бу ҳақда Греция фуқаро муҳофазаси вазири Такис Теодорикакос SKAI TV телеканалида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.
29.12.2022 22:15 Қозоғистон-Хитой чегарасидаги автомобил ўтказиш пунктлари 1-2 январ кунлари ёпилади ASTANА. Кazinform – 2023 йилнинг 1 – 2 январ кунлари Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари ишламайди, дея хабар беради Кazinform Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
27.12.2022 15:50 Ўзбекистондан Қозоғистонга гиёҳванд моддалар олиб ўтмоқчи бўлган Россия фуқароси ушланди SARYAGASH. Kazinform - Туркистон вилоятидаги «Жибек жоли» чегара постида гиёҳванд моддалар билан хорижлик қўлга олинди, дея хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.
22.12.2022 18:20 Қозоғистон ва Ўзбекистон чегараларини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланди ТASHKENT. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Ақорда.
15.12.2022 21:49 Қозоғистон-Хитой чегараси вақтинча ёпилади ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги назорат-ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилади, дея хабар бермоқда Kazinform.
23.11.2022 21:10 Қорғасда Марказий Осиё автомобиллари кўргазма-савдо маркази очилди ASTANA. Kazinform - «Қорғас» халқаро трансчегаравий ҳамкорлик марказида Марказий Осиё автомобил кўргазма-савдо маркази очилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири Хитойнинг «Халқ» газетаси ахборот порталига таяниб.
23.11.2022 19:27 Қозоғистон-Хитой чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктидан тушадиган бюджет даромади 5,5 баробар ошди ASTANA. Kazinform - Қозоғистон-Хитой чегарасида «Нур жоли» назорат-ўтказиш пункти очилганидан буён бюджетга тўловлар 5,5 баробар ошди. Бу ҳақда ҚР Давлат даромадлари қўмитаси раисининг ўринбосари Бақитжан Слямов маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
23.11.2022 17:32 Қозоғистон назорат-ўтказиш пунктларида электрон навбат жорий этилмоқда ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси раиси ўринбосари Бақитжан Слямов «Достық» автомобил назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат ишга туширилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
23.11.2022 13:59 Қозоғистон чегарадаги 9 та автомобил ва 1 та темир йўл ўтказиш пунктини таъмирлайди ASTANA. Kazinform - Жорий йилда Қозоғистонда 9 та автомобил ва 1 та темир йўл назорат пункти таъмирланди. Бу ҳақда ҚР Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси раиси ўринбосари Бақитжан Слямов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
23.11.2022 13:17 Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пунктининг салоҳияти оширилди ASTANA. Kazinform - Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги «Б.Конисбаев» ўтказиш пунктининг салоҳияти оширилди. Бу ҳақда ҚР Давлат даромадлари қўмитаси раиси ўринбосари Бақитжан Слямов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
21.11.2022 20:19 Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шатнома тайёрлади – ҚР ТИВ ASTANA. Кazinform – 14-19 ноябр кунлари Тошкентда Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссиясининг 100-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
19.11.2022 17:48 Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжат лойиҳасини тайёрлади TASHKENT. Kazinform - 14-19 ноябр кунлари Тошкентда Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси қошидаги Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегацияларининг 100-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.