CОVID-19: Мутахассис Хитой нормал ҳолатга қайтиши мумкин бўлган иккита шартни айтди
6 Декабрь 14:55

CОVID-19: Мутахассис Хитой нормал ҳолатга қайтиши мумкин бўлган иккита шартни айтди

BEIJING. Kazinform - CОVID-19 дан ўлим даражаси 0,1 фоизгача камайиши ва коронавирус бўйича «кўпайиш индекси» эпидемиологик қийматининг 1 дан 1,5 бирлик оралиғига тушиши билан Хитой нормал ҳаётга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Хитойнинг нафас йўллари касалликлари бўйича етакчи эксперти Чжун Наньшань Шэньчжэнь шаҳрида (Гуангдуан провицияси, Жанубий Хитой) вакциналар бўйича Буюк кўрфаз ҳудудининг II Саммити чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, Хитой икки зарур шартда нормал ҳаётга қайтиши мумкин. Биринчидан, CОVID-19 дан ўлим даражаси 0,1% гача тушиши керак. Иккинчидан, коронавирус учун «репродуктив индекс»нинг эпидемиологик қиймати 1 дан 1,5 бирлик оралиғида бўлиши керак.

Бунинг учун Хитойнинг бутун аҳолиси коронавирусга қарши эмланиши ва коллектив иммунитетини шакллантириши, оммавий профилактика ва назоратни амалга ошириш, шунингдек, самарали даволашни ишлаб чиқиш зарур.

Хитойда 1,125 миллиард киши коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсидан ўтди, бу мамлакат умумий аҳолисининг 79,76 фоизини ташкил қилади. Тахминан 97 миллион киши CОVID-19 га қарши бустер эмлаш олди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Янгиликлар

Архив