Давлат раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан учрашди
9 Июнь 13:00

Давлат раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Учрашувда Қозоғистонда инфратузилма, транзит транспорти, иқтисодиётни углероддан ҳоли қилиш, иқтисодиёт ва молия секторида қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Одиль Рено-Бассо Қасим-Жомарт Тоқаевни умумхалқ референдумининг муваффақиятли ўтиши билан табриклаб, унинг натижалари хорижий инвесторларнинг мамлакатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашини таъкидлади.

Шунингдек, у Қозоғистон иқтисодиётини ривожлантириш истиқболлари ва мамлакат молия тизимини мустаҳкамлаш бўйича ўз фикрларини билдирди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив