ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари «Қазпочта» АЖ бошқаруви раиси Асел Жанасовани қабул қилди. Президентга почта алоқаси миллий операторини ривожлантириш стратегияси тақдим этилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Асел Жанасованинг таъкидлашича, молиявий аҳволни соғломлаштириш, ижтимоий банкни ривожлантириш ва молиявий хизматлар ролини кучайтириш, мавжуд инфратузилмалар асосида давлат хизматларини кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, электрон тижорат ва халқаро посилкаларга эътибор қаратиб, анъанавий почта бизнесининг самарадорлигини ошириш устувор йўналишлар бўлади.
Бундан ташқари, Қосим-Жомарт Тоқаевга корхонанинг қишлоқнинг ҳар бир аҳолисига хизмат кўрсатиш ва маҳсулот етказиб бериш имкониятини яратиш мақсадида компаниянинг инфратузилма, логистика ва филиаллар тармоғини ривожлантириш режаси ҳақида маълумот берилди.
Учрашув якунида Давлат раҳбари почта операторининг ҳудудлардаги фаолиятининг ижтимоий аҳамиятига эътибор қаратиб, стратегиянинг қайд этилган йўналишларда амалга оширилишини давом эттириш бўйича топшириқлар берди.
Фото: аkorda.kz