ХIAN. Кazinform – Қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Қудайберген самолётда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашуви акс этган сурат ва видеони эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Кемелули билан кўк осмонда суҳбатлашаётган лаҳзалар! Мазмунли хизмат сафаридан хотира!», – деб ёзди Димаш Instagramдаги саҳифасида.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Тоқаев 17-19 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойда бўлди.
ХХРнинг Сиань шаҳрида «Марказий Осиё – Хитой» саммитида иштирок этаётган давлат раҳбарларини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, ХХР Раиси Си Цзиньпин, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев театрлаштирилган кўринишни томоша қилди.
Шундан сўнг Димаш Қудайберген Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Си Цзиньпин олдида чиқиш қилди.