02.06.2023 20:43 Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа Кенгаши Президенти қўшма коммюнике қабул қилди CHOLPON-ATA. Kazinform – Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Европа Кенгаши Президентининг қўшма пресс-коммюникеси эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform.
31.05.2023 17:50 Жанубий Корея президенти Юн Сек Ёль расмий ташриф билан Қозоғистонга келади ASTANA. Kazinform – Жанубий Корея Республикаси Президенти Юн Сек Ёльнинг Қозоғистонга ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
30.05.2023 13:50 Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди ASTANA. Kazinform - Ақорда қароргоҳида бешта давлатнинг фавқулодда ва мухтор элчилари томонидан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
30.05.2023 11:09 Қозоғистон элчиси Озарбайжон Президентига ишонч ёрлиқларини топширди BAKU. Кazinform – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Қозоғистон Республикасининг Озарбайжондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Алим Байелнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
29.05.2023 18:31 Корея ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Қозоғистонга келади ASTANA. Kazinform – Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Пак Жин расмий ташриф билан Қозоғистонга келади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
26.05.2023 11:32 Индонезия Қозоғистонда шиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи MOSKVA. Kazinform – Қозоғистон ва Индонезия икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга. Бу ҳақда Индонезия иқтисодиёт вазирининг махсус маслаҳатчиси Ризал Аффанди II Евроосиё иқтисодий форумида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
24.05.2023 11:30 Қозоғистон Бош вазири Доҳада Power International Holding раиси билан учрашди DOHA. Kazinform – Доҳада бўлиб ўтаётган Қатар иқтисодий форуми доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Power International Holding раиси Мутаз ал Хайят билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ҳуқумат матбуот хизматига таяниб.
23.05.2023 12:51 Қозоғистон ва Сингапур Астанадаги форумда нимага келишиб олди ASTANA. Kazinform - Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Якоб ва ҚР Бош вазири Алихан Смаилов иштирокидаги Қозоғистон-Сингапур бизнес-форуми доирасида умумий қиймати 275 миллион долларлик 12 та ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Kazinform «KAZAKH INVEST» МК матбуот хизматига таяниб хабар беради.
22.05.2023 20:51 Сингапур Президенти: Қозоғистон билан ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда ASTANA. Kazinform – Сингапур Президенти Ҳалима Якоб Қозоғистон-Сингапур бизнес-форумига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни давлат ташрифи билан таклиф қилганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.05.2023 11:12 «Байтерек» холдинги Хитойнинг йирик молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиради ХIAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида «Байтерек» холдинги Хитойнинг йирик молия институтлари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади, деб хабар беради Кazinform.
18.05.2023 17:04 QazaqGaz ва CNPC табиий газ таъминоти ва геология-қидирув бўйича келишиб олди ХIAN. Кazinform – «QazaqGaz» МК бошқаруви раиси Санжар Жаркешов ва CNPC директорлар кенгаши раиси Дай Хоулян ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ҳужжат ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида имзоланди, дея хабар беради Кazinform «QazaqGaz» МК матбуот хизматига таяниб.
17.05.2023 21:15 Қозоғистон Элчиси Рим Папаси Францискга ишонч ёрлиғини топширди RIM. Кazinform – Қозоғистон Республикасининг Швейцария Конфедерацияси ва Ватикан давлатидаги Элчиси вазифасини бирга бажарувчи Қайрат Саржанов Рим-католик черкови раҳбари Рим Папаси Франсискга ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беради.
13.05.2023 15:09 Қозоғистонда ирригация ускуналари ишлаб чиқарувчи завод қурилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2024 йилда қиймати 20 млн. долларлик суғориш ускуналари ишлаб чиқарувчи завод очиш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб.
12.05.2023 22:19 Қасим-Жомарт Тоқаев Хитой телеканалига берган интервьюсида нима деди ASTANA. Kazinform – Kazinform ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитойнинг CCTV телеканалига берган интервьюсидан парчаларни эълон қилди.
12.05.2023 18:57 Қозоғистон элчиси Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан учрашди BAKU. Кazinform – Қозоғистон Республикасининг Озарбайжондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Алим Байель ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан учрашди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
12.05.2023 18:02 Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги протокол ратификация қилинди ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев «1996 йил 26 августдаги Қозоғистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади«, – деб хабар беради Kazinform.
09.05.2023 12:47 Грузиянинг Гори шаҳрида Қозоғистоннинг фахрий консуллиги очилди ASTANA. Kazinform – Грузиянинг Шида Картли тарихий-географик минтақасини ўз ичига олган энг қадимий шаҳарлардан бири Горида Қозоғистон Фахрий консуллигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
05.05.2023 15:37 2022 йил охирида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 5 млрд долларга етди TASHKENT. Kazinform - Тошкентда бўлиб ўтадиган Икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 20-йиғилиши арафасида Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Бош вазири матбуот хизматига таяниб хабар беради.
02.05.2023 12:51 Қозоғистонлик олимлар автомобиль йўллари қурилиши бўйича Хитойнинг тажрибаси билан танишди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Хитой йўл соҳаси мутахассислари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги расмий сайтига таяниб.
01.05.2023 09:33 Покистонда «Қозоғистон уйи» очилди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон элчиси Ержан Қистафин Лаҳорга амалий ташриф билан келди. Ташриф доирасида Покистонда илк бор «Қозоғистон уйи»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.