21.11.2022 21:22 Сурия бўйича Астана жараёни: Қозоғистон пойтахтига қайси давлатлардан делегатлар келади ASTANA. Kazinform - Эртага Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича Астана форматидаги 19-халқаро учрашувлар бошланади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
21.11.2022 13:31 Хитой раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевга Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпиндан Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланиши муносабати билан табрик телеграммаси келди, деб хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
18.11.2022 12:33 Қозоғистон делегацияси Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарларининг учрашувида иштирок этди SAMARQAND. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг 18-йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Кazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
18.11.2022 12:10 Буюк Британия таҳлил марказида Қозоғистондаги ислоҳотлар муҳокама қилинди LONDON. Kazinform – Лондонда Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Қозоғистон Республикаси элчихонаси ва Henry Jackson Society Буюк Британия таҳлил маркази томонидан ташкил этилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
17.11.2022 22:47 Қозоғистон ва Европа Иттифоқи халқаро транспорт йўлакларини ривожлантиришни муҳокама қилди ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми 42 фоизга ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди Ақордада Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеф Боррел иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
17.11.2022 13:39 Қозоғистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатлар фаол ривожланмоқда – ҚР Ташқи ишлар вазири ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили – Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррельнинг ташрифи юзасидан фикр билдирди. Қозоғистонга, деб хабар қилмоқда Kazinform мухбири.
17.11.2022 13:23 Жозеп Боррель: Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги энг йирик савдо шеригидир BRUSSELS. Kazinform - Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель бугун Қозоғистонга ташриф буюради. Ушбу муҳим ташриф арафасида мартабали меҳмон Kazinform мухбирига берган эксклюзив суҳбатида Қозоғистон-Европа Иттифоқи алоқаларини юқори баҳолади.
16.11.2022 09:10 Бош вазир Skoda раҳбарияти билан Қозоғистонда автомобил йиғиш истиқболларини муҳокама қилди ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смайлов Skoda Transportation компанияси директорлар кенгаши раиси Дидье Пфлегер билан Қозоғистонда темир йўл ва шаҳар жамоат транспортини ишлаб чиқариш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни ишга тушириш истиқболларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар беради.
15.11.2022 08:14 Астанада Иннопром халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади ASTANA. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири ўринбосари Алексей Груздев билан учрашди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.
14.11.2022 17:51 АҚШ Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди - Элчи ASTANA. Кazinform - АҚШ Қозоғистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Қозоғистондаги Элчиси Дэниэл Розенблюм маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
14.11.2022 14:00 Қозоғистон Президенти қатор давлатларнинг элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди ASTANA. Kazinform - «Ақорда» қароргоҳида Қозоғистон Президентига 3 та давлатнинг фавқулодда ва мухтор элчилари ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ақордага таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
11.11.2022 12:15 «Қазақстан Темір жолы» ва Сингапур компанияси рақамли платформани ишлаб чиқди ASTANA. Kazinform – «Қазақстан Темір жолы» АЖ ва Сингапурнинг PSA International Pte Ltd компанияси рақамли транспорт йўлаги яратиш масаласини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform.
10.11.2022 10:33 Туркий давлатларнинг Инвестиция жамғармаси тузилади TASHKENT. Kazinform - Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар Инвестиция жамғармасини ташкил этишга келишиб олдилар, Самарқандда бўлиб ўтган йиғилишда Туркий Давлатлар Ташкилотига (ТДТ) аъо давлатлар иқтисодиёт ва савдо вазирлари томонидан келишув имзоланди. Бу ҳақида чоршанба куни журналистлар учун брифингда ЎР Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ЎР Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилигига таяниб.
10.11.2022 08:37 Покистон Қозоғистон билан нефт ва газ соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор ASTANA. Kazinform – Покистон Қозоғистон билан нефт-газ, банк, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор. Бу ҳақда ҚР Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғариннинг Покистон Ислом Республикаси ҳукумат делегацияси билан учрашувида айтиб ўтилди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kzга асосланиб хабар беради.
08.11.2022 10:00 Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги ҳужжат имзоланди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Европа Иттифоқи барқарор хомашё, аккумуляторлар ва «яшил» водород қўшилиш занжири соҳасида стратегик шериклик бўйича ўзаро англашув меморандумини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform.
08.11.2022 09:49 Қозоғистон ва Япония тўғридан-тўғри парвозларни қайта тиклашни муҳокама қилди ASTANA. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев ва Япониянинг Қозоғистон Республикасидаги элчиси Ямада Джун икки давлат ўртасида ҳаво қатновини тиклаш масаласини муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform.
05.11.2022 15:08 Давлат раҳбари Қозоғистоннинг янги тайинланган элчиларига топшириқ берди ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг янги тайинланган элчиларини қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.
04.11.2022 16:00 Глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга Қозоғистон қандай ҳисса қўшмоқда ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистондаги дипломатик корпус раҳбарлари билан учрашувда Қозоғистоннинг минтақавий ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссасига алоҳида эътибор қаратди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
04.11.2022 14:29 Қозоғистон тўғри йўлдан бормоқда - Давлат раҳбари хорижий дипломатик миссиялар раҳбарлари билан учрашди ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари учрашув иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб, дипломатик корпус вакиллари билан учрашув икки ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган яхши анъана эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Ақордага таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
04.11.2022 12:44 Ақордада хорижий дипломатик миссиялар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтади ASTANA. Kazinform - Бугун ҚР Президенти «Ақорда» қароргоҳида Қозоғистонда рўйхатдан ўтган хорижий дипломатик миссиялар раҳбарлари билан анъанавий учрашув ўтказади. Бу ҳақда Kazinform БОРТ №1 Telegram каналига таяниб хабар бермоқда.