Доллар Қозоғистонда 446-451 тенгедан сотилмоқда

Автор:  
Ляззат Сейданова
21 Февраль, 10:50

Доллар Қозоғистонда 446-451 тенгедан сотилмоқда

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 446-451 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 447 тенге, сотиб олиш нархи эса 451 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 446,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 450 тенге.

20 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 2,78 тенгега ошди, 1 доллар – 447,55 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 21 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 447,68 тенге. Россия рублининг ўртача курси 6,05 тенгени ташкил қилди.

Алматида Россия рубли 5,8 - 6,05 тенге орасида сотилмоқда. Астанада Россия рубли 5,95-6,03 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид