Доллар Қозоғистонда 449-454 тенгедан сотилмоқда

Автор:  
Ляззат Сейданова
15 Февраль, 11:07

Доллар Қозоғистонда 449-454 тенгедан сотилмоқда

ALMATY. Kazinform – Астана ва Алмати шаҳарларидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 449-454 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар сотув курси – 449,5 тенге, сотиб олиш нархи эса 453,5 тенгени ташкил қилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида сотиш нархи – 450 тенге, сотиб олиш нархи эса 454 тенге.

14 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, доллар курси 1,56 тенгега пасайган, 1 доллар – 450,77 тенгени ташкил қилди.

ҚР Миллий банкнинг 15 февралдаги расмий курсига кўра, 1 доллар – 451, 17 тенге. Россия рублининг ўртача курси 6,11 тенгени ташкил қилди.

Алматида Россия рубли 5,9 - 6,15 тенге орасида сотилмоқда. Астанада Россия рубли 6,05-6,12 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид