ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банк доллар ва рублнинг 21 декабрдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жумладан, 1 доллар нархи – 469,18 тенге, Россия рублининг ўртача курси 6,80 тенгени ташкил қилди.
20 декабр куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,25 тенгега ошиб ва 1 доллар – 469,29 тенгега тенг бўлган.
Kurs.kz хабарига кўра, Астана шаҳридаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 468,8 тенге, сотиб олиш курси эса 472 тенгени ташкил этмоқда.
Алматида сотиш нархи - 469 тенге ва сотиб олиш нархи 473 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 6,6 – 6,8 тенге орасида сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова