13.01.2023 12:34 Филиппиндаги сув тошқинлари 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди BANGKOK. TASS-Kazinform – Филиппиндаги сув тошқинлари оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, икки киши бедарак йўқолди. Табиий офатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича миллий кенгашнинг жума куни эълон қилинган ҳисоботида таъкидланганидек, ноқулай об-ҳаво республиканинг 13 та ҳудудида 523,9 мингдан ортиқ кишига зарар етказди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
13.01.2023 11:09 Буюк Британияда 100 мингга яқин давлат хизматчиси намойишга чиқади LONDON. Kazinform - Буюк Британиянинг 100 мингга яқин давлат хизматчиси 1 февралга режалаштирилган намойишда иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
13.01.2023 09:11 Испанияда бир марталик пластик бутилкалар ва қадоқлардан фойдаланишни чекловчи қонун қабул қилинди ASTANA. Kazinform – Испанияда озиқ-овқат ва ичимликларни вазни ва литри бўйича сотувчи барча савдо нуқталарини ўз идишларига солиб қўйиш ёки қуйиш мажбуриятини юклайдиган янги қонун кучга кирди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
12.01.2023 12:10 Афинада Грециянинг сўнгги қироли Константин II вафот этди ASTANA. Kazinform - Грециянинг сўнгги қироли Константин II 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Греция давлат телеканали ERT маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
12.01.2023 10:10 АҚШдаги кимё заводида кучли ёнғин содир бўлди WASHINGTON. Kazinform - Чоршанба куни Ласаль шаҳрида (Иллинойс штати) кимё заводида кучли ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
12.01.2023 08:10 Парижда номаълум шахс пичоқ билан ҳужум қилиб, 6 нафар аҳолига жароҳат етказди ASTANA. Kazinform – Парижда пичоқли ҳужум оқибатида олти киши жабрланди, жиноятчи зарарсизлантирилди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
11.01.2023 14:31 Жаҳон банки жаҳон иқтисодиётининг ўсиши прогнозини кескин пасайтирди ASTANA. Kazinform - Жаҳон банки томонидан 2023 йилда кутилаётган жаҳон иқтисодиётининг 1,7 фоиз ўсиши сўнгги 30 йилдаги энг паст кўрсаткичдир, дея хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.
11.01.2023 12:10 Франция пенсия ёшини 64 ёшгача кўтармоқчи PARIS. Кazinform – Франция ҳукумати 2030 йилгача пенсия ёшини икки йилга ошириб, 64 ёшга етказишни режалаштираётганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform dw.comга таяниб.
11.01.2023 09:33 Калифорнияда шторм: 14 киши ҳалок бўлди ASTANA. Kazinform - Калифорнияда содир бўлган шторм 14 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Соҳил яқинидаги Монтеcито туманида беш ёшли бола сувга чўкиб кетди, деб хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.
11.01.2023 07:12 Таиланд ҳукумати сайёҳлар учун мамлакатга кириш қоидаларига яна бир ўзгартириш киритди AMMAN. Кazinform – Таиланд ҳукумати хорижликлардан коронавирусга қарши эмланганликларини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишни талаб қилувчи аввалги қоидани олиб ташлади, дея хабар беради Кazinform мухбири Reuters га таяниб.
10.01.2023 19:45 Эстонияда ишсизликнинг ўсиши қайд этилди BRUSSELS. Kazinform - Эстонияда ишсизлик даражаси 8,1 фоизга ўсди, бу жами 53 мингга яқин ишсизни ташкил этади. Бу Болтиқбўйи мамлакатидаги 2020 йилда CОVID-19 пандемиясидан кейинги энг юқори кўрсаткичдир, деб хабар беради Кazinform мухбири.
10.01.2023 14:00 АҚШда PepsiCo ва Coca-Colaга нисбатан монополияга қарши текширув бошланди ASTANA. Kazinform - АҚШ Федерал Савдо Комиссияси алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи PepsiCo ва Coca-Cola компаниялари устидан дўконларга маҳсулот етказиб бериш пайтида нархларни атайин ўзгартирганликда гумон қилиб, дастлабки тергов бошлади. Бу ҳақда душанба куни ўз манбаларига таяниб, Politico газетаси маълум қилди, деб ёзади Kazinform.
10.01.2023 13:29 Перудаги норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди ASTANA. TASS - Kazinform – Перуда Хульяка шаҳрида ҳукуматга қарши намойишлар чоғида камида 17 киши ҳалок бўлди, 52 киши яраланди. Бу ҳақда душанба куни маъмурий маркази ушбу шаҳар бўлган Сан-Роман провинцияси (Пуно департаменти) соғлиқни сақлаш тизими маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
10.01.2023 13:08 Аргентинада маймун чечаги инфекциясидан иккинчи ўлим тасдиқланди BUENOS-АYRES. ТАSS-Кazinform - Аргентина Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда маймун чечаги инфекциясидан иккинчи ўлим ҳолатини тасдиқлади. Бу ҳақда душанба куни La Nacion газетаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
10.01.2023 12:05 Буюк Британия энг ёмон грипп мавсумини бошдан кечирмоқда LONDON. Kazinform - Буюк Британия сўнгги ўн йил ичида қайд этилган энг оғир грипп мавсумини бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот бўйича давлат котиби Стив Барклай маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
10.01.2023 10:31 Саудия Арабистони Ҳаж зиёратига қўйилган коронавирус чекловларини бекор қилди ASTANA. Kazinform – Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли Ҳаж зиёратига қўйилган чекловларни бекор қилди, дея хабар беради Kazinform Anadolu агентлигига таяниб.
09.01.2023 19:17 Мисрдаги Сувайш каналининг саёз қисмида юк кемаси тиқилиб қолди CAIRO. Кazinform – Миср шимолида жойлашган Эл-Кантара шаҳрида юк кемаси Сувайш каналининг саёз қисмида қолиб кетди, дея хабар беради Кazinform Аnadoly агентлигига таяниб.
09.01.2023 15:34 Таиланд мамлакатга кириш учун COVID-19 эмлаш сертификатларини текширишни бекор қилади BANGKOK. TASS - Kazinform - Таиланд ҳукумати хорижликлар қиролликка ташриф буюриш учун коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик гувоҳномасини тақдим этиши шарт бўлган қоидани бекор қилди. Бу ҳақда душанба куни журналистларга бош вазир ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири Анутин Чарнвиракул маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
09.01.2023 12:09 Сенегалда ЙТҲда 40 киши ҳалок бўлди ASTANA. Kazinform - Сенегал Президенти 40 кишининг ҳаётига зомин бўлган икки автобус тўқнашуви оқибатида уч кунлик мотам эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.
09.01.2023 11:08 Хитой коинотга учта янги сунъий йўлдошни учирди ASTANA. Kazinform – Душанба куни Хитой Хайнан орол провинцияси (Жанубий Хитой)даги Вэньчан космодромидан коинотга учта янги сунъий йўлдошни муваффақиятли учирди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.