13.10.2022 14:16 Хитой табиий офатдан огоҳлантирувчи янги сунъий йўлдошни учирди PEKIN. Kazinform – Хитойнинг Шаньси провинциясидаги Тайюан космодромидан пайшанба куни табиий офатларнинг олдини олиш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича янги сунъий йўлдош учирилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Хитой Халқ Республикаси Давлат космик бошқармасига таяниб.
12.10.2022 18:28 Учар автомобил Дубайда биринчи оммавий рейсни амалга оширди DUBAY. Кazinform – Хитойнинг электрон автомобил ишлаб чиқарувчи Xpeng Inc компанияси томонидан ишлаб чиқарилган учар автомобил Бирлашган Араб Амирликларида илк оммавий парвозини амалга оширди, деб хабар беради Кazinform мухбири Reutersга таяниб.
12.10.2022 10:31 Буюк Британия қироли Карл III нинг тож кийиш маросими санаси маълум бўлди LONDON. Kazinform – Буюк Британия қироли Карл III нинг тож кийиш маросими 2023 йил 6 май куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Букингем саройининг расмий сайтида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform.
11.10.2022 13:35 Япония сайёҳлар учун карантин талабларини сезиларли даражада енгиллаштирди TOKYO. Kyodo-Kazinform – Энди Японияга келаётган хорижлик фуқаролар яна туристик гуруҳлар таркибида эмас, балки мамлакат бўйлаб якка тартибда саёҳат қилишлари мумкин. Япония билан визасиз режим келишувига эга бўлган мамлакатлардан келаётган сайёҳлар учун виза олиш талаби ҳам бекор қилинди, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.
11.10.2022 12:30 Бельгияда ёқилғи нархи ошади BRÚSSEL. Kazinform – Бельгияда жорий йилнинг 11 октябридан бензин, дизел ёқилғиси ва мазут нархи кўтарилади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
11.10.2022 10:47 Венесуелада 20 дан ортиқ киши кўчки қурбони бўлди ASTANA. Kazinform – Венесуеланинг мамлакат шимолидаги Лас-Техериас шаҳрида камида 25 киши кўчки қурбони бўлди. Яна бир неча ўнлаб одамлар бедарак йўқолган, деб хабар беради Kazinform Euronews.com.га таяниб.
10.10.2022 13:10 Покистон шимолида уйнинг томи қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ISLOMOBOD. TASS-Kazinform – Покистоннинг Гилгит-Балтистон минтақасида уйнинг томи қулаши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Doon газетаси ёзди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
10.10.2022 12:12 Гаитидаги вазият ёмонлашди ва БМТ Бош котиби мурожаат қилди ASTANA. Kazinform – БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Гаитидаги вазиятдан хавотир билдирди. У БМТ Хавфсизлик кенгашини зудлик билан Гаити ҳукуматининг мамлакатдаги гуманитар инқирозни бартараф этиш учун ихтисослашган халқаро қуролли кучларни жойлаштириш тўғрисидаги илтимосини кўриб чиқишга чақирди, дея хабар беради Kazinform БМТ ахборот марказига таяниб.
10.10.2022 11:03 Германия шимолида поездларнинг тўхтаб қолиш сабаблари ўрганилмоқда BERLIN. Kazinform – Германиянинг «Deutsche Bahn» миллий темир йўл оператори шанба куни эрталаб мамлакат шимолидаги тезюрар поездлар уч соатга яқин ҳаракатни тўхтатишга мажбур бўлганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
10.10.2022 10:07 Нигерияда сув тошқинлари қурбонлари сони 24 кишига етди ABUJA. ANADOLY-Kazinform – Нигериянинг Кацина штатидаги сув тошқинлари қурбонлари сони 24 кишига етди. Бу ҳақда Нигерия фавқулодда вазиятлар агентлиги (SEMA) матбуот котиби Умар Муҳаммад маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
10.10.2022 07:37 Франциядаги нефтни қайта ишлаш заводи ишчиларининг иш ташлаши ёқилғи танқислигига олиб келди ASTANA. Kazinform – Total ва Exxon компанияларига қарашли учта нефтни қайта ишлаш заводи ишчиларининг иш ташлаши муносабати билан Франциянинг қатор минтақаларидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёқилғи тақчиллиги кузатилмоқда, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.
09.10.2022 11:09 Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Қозоғистонга ташриф буюради ASTANA. Kazinform – Европа Иттифоқи кенгаши раҳбари Шарль Мишель Қозоғистонга ташриф буюради, дея хабар беради Kazinform.
08.10.2022 12:14 «Евровидение – 2023» Ливерпулда бўлиб ўтади LIVERPOOL. Kazinform – «Евровидение - 2023» Буюк Британиянинг Ливерпул шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда BBCнинг жонли эфирида бошловчи Грэм Нортон маълум қилди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
07.10.2022 17:12 Арманистон ва Озарбайжон бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олди PRAGA. Kazinform - Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Прагада Франция Президенти Эммануэл Макрон, Европа Иттифоқи кенгаши раиси Шарл Мишел ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан учрашувидан сўнг баёнот қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform Azertagга таяниб хабар берди.
07.10.2022 13:09 Япония яна Россияга қарши санкциялар киритди TOKYO-TASS – Kazinform – 26 сентябр куни Россия Федерациясига кимёвий қурол ишлаб чиқариш билан боғлиқ маҳсулотларни етказиб беришни тақиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори муносабати билан Японияда жорий этилган санкциялар жума куни кучга кирди. Бу ҳақда Kazinform ТАСС агентлигига таяниб хабар беради.
07.10.2022 12:33 Озарбайжон Европа давлатларига газ экспортини икки баравар оширишни режалаштирмоқда BOKU. Azertaj-Kazinform – Озарбайжон Европага газ экспортини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Озарбайжон телеканалларига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform azertag.az ахборот агентлигига таяниб.
07.10.2022 11:31 Ер юзида 95 млн киши қашшоқликда яшайди – БМТ NEW YORK. Kazinform – 2022 йилда жаҳон иқтисодий аҳволи сезиларли даражада ёмонлашди. Йиллик жаҳон ишлаб чиқариши 2,5% дан 2,8% гача ўсиши кутилмоқда, бу илгари тахмин қилинганидан сезиларли даражада паст. Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеяси иккинчи қўмитаси йиғилишида Бош котибнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Ли Жунхуа маълум қилди, дея хабар беради Kazinform БМТ янгиликларига таяниб.
07.10.2022 08:57 Таиланддаги болалар боғчасида собиқ полициячи 30 дан ортиқ одамни ўлдирди ASTANA. Kazinform – Таиландда гиёҳванд моддалар учун суд қилинаётган ҳужумчи, қурол ва пичоқ билан қуролланган болалар боғчасига бостириб кирди. Унинг қурбонлари орасида камида 22 нафар бола бор, деб хабар беради Kazinform Deutsche Welleга таяниб.
06.10.2022 16:45 Шимолий Корея яна баллистик ракеталарни учирди PKHENYAN. Kazinform - КХДР Япония денгизи томон яна иккита баллистик ракета учирди. КХДР ТИВ маълумотларига кўра, Пхеньян АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Корея ярим ороли ҳудудидаги ҳаракатлари муносабати билан ўз хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўрмоқда, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
06.10.2022 12:35 АҚШ давлат қарзи рекорд даражадаги 31 триллион долларга етди VASHINGTON. Kazinform – АҚШ ғазначилиги эълон қилган ҳисоботга кўра, мамлакатнинг умумий давлат қарзи 31 триллион доллардан ошди, деб хабар беради Kazinform ABC Newsга таяниб.