13.04.2023 12:42 Оиладаги учинчи фарзандга Хитойнинг Шэньян шаҳрида моддий ёрдам берилди ASTANA. Kazinform – Ляонинг провинциясининг Шэньян шаҳри (шимоли-шарқий Хитой) оилаларни учинчи фарзандни дунёга келтиришга ундаш учун нақд нафақа беришни бошлади. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматнинг туғилиш сиёсатини оптималлаштириш ҳамда аҳолининг узоқ муддатли ва мувозанатли ривожланишига ҳисса қўшишга қаратилган режаси лойиҳасида айтилган, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
10.04.2023 11:12 Tesla Шанхайда яна бир гигафабрика қуради ASTАNA. Sinxua - Kazinform – Tesla Inc Америка автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси Шанхайда Megapack энергия сақлаш қурилмалари ишлаб чиқарадиган янги гигафабрика қуришини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Синьхуа агентлиги га таяниб.
06.04.2023 21:45 Жаҳон божхона ташкилоти Қозоғистоннинг халқаро юк ташиш тизимидаги ҳиссасини юқори баҳолайди ASTANА. Каzinform – Жаҳон божхона ташкилоти раиси Қозоғистоннинг халқаро товарлар етказиб бериш тизимидаги улушини юқори баҳолади, дея хабар беради Кazinform Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
06.04.2023 19:14 Жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархи 18 фоиз ошган - ЖСТ ASTANA. Kazinform - 2022 йил озиқ-овқат маҳсулотларининг дунё бўйича нархи 2021 йилга нисбатан 18 фоиз ошган. Бу маълумот Жаҳон савдо ташкилоти ўтган йил якуни бўйича берган ҳисоботда келтирилади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
06.04.2023 16:41 Қайси давлатлар ўз президентларини судладилар ASTANА. Каzinform - Дональд Трамп расман айблов қўйилган АҚШнинг биринчи собиқ президентидир. Трамп АҚШда жиноий айблов қўйилган биринчи собиқ президент бўлса-да, худди шундай можарога аралашган бошқа давлат раҳбарлари ҳам бор, дея хабар беради Кazinform жавобгарликка тортилган давлат раҳбарлари ҳақида маълумот эълон қилган Euronews шарҳларига таяниб.
06.04.2023 16:23 Канадада дўл туфайли юз минглаб одамлар электрсиз қолди ASTANA. Kazinform - Канаданинг икки провинциясида Пасха байрами арафасида дўл ва қор туфайли юз минглаб одамлар электрсиз қолди, деб хабар беради Kazinform The Globe and Mailга таяниб.
06.04.2023 13:20 Европа Иттифоқи аҳолиси 2100 йилга келиб 27,3 миллион кишига қисқаради ASTANA. Kazinform - Европа Иттифоқи катта демографик ўзгаришлар ёқасида турибди, чунки янги прогнозлар аср охирига келиб аҳоли сони сезиларли даражада камайишига ишора қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Euronews телеканалига таяниб хабар беради.
06.04.2023 12:14 Кичик Кеннеди 2024 йилда АҚШ президентлигига номзодини қўйиш ниятида NEW-YORK. Kazinform - АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг жияни, ҳуқуқшунос ва сиёсатчи кичик Роберт Кеннеди 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида номзод бўлиш учун ариза берди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
05.04.2023 17:39 Осмонда ёнғин: Мексикада эр-хотин ҳаво шарида сайр қилаётганда ҳалок бўлди МЕXICO. Кazinform - Мехико шаҳрида улар минишга қарор қилган ҳаво шари осмонда ёниб, ерга қулаши оқибатида эр-хотин ҳалок бўлди, қизи эса оғир жароҳат олди, деб хабар беради Каzinform New York Post нашрига таяниб.
05.04.2023 13:57 Толибон афғон аёлларига БМТ муассасаларида ишлашни тақиқлади ASTANA. Kazinform – Толибон ҳаракати БМТ муассасаларида ишлаётган афғон аёлларига Афғонистон ҳудудида ишлашни тақиқлади. БМТ вакиллари вазиятга ойдинлик киритиш учун Кобулда расмийлар билан учрашмоқчи, дея хабар беради Kazinform DW агентлигига таяниб.
04.04.2023 22:45 Финляндия НАТОга аъзо бўлди ASTANА. Кazinform – Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто мамлакатнинг Шимолий Атлантика шартномасига қўшилиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади, дея хабар беради Кazinform.
04.04.2023 16:17 Бангладешдаги кийим-кечак бозори ёниб кетди DHAKA. Кazinform - Бангладеш пойтахти Даккадаги машҳур кийим-кечак бозорида бугун эрталаб юзлаб ўт ўчирувчилар юз берган катта ёнғинга қарши курашди. Ёнғин туфайли шаҳарнинг энг қадимги кварталлари қора тутунга ғарқ бўлди, деб хабар беради Kazinform The Guardian.га таяниб.
04.04.2023 15:57 Apple ходимларни қисқартиради ASTANA. Kazinform – Apple компанияси бошқа Америка технология гигантларидан ўрнак олади ва ўз ходимларини қисқартиради, бироқ бошқаларга қараганда, ходимларнинг қисқариши камроқ бўлади, деб хабар беради Kazinform AppleInsiderга таяниб.
04.04.2023 14:12 Twitter ўз логотипидаги қуш тасвирини алмаштирди ASTANA. Kazinform – Душанба куни Twitter ижтимоий тармоғи ўз сайти логотипидаги Dogecoin криптовалютаси рамзи бўлган кўк қушни ит тасвирига алмаштирди. Янги логотипни тармоқ сайтида кўриш мумкин, деб хабар беради Kazinform ТАСС ахборот агентлигига таяниб.
03.04.2023 15:06 Конгодаги кўчки оқибатида 19 киши ҳалок бўлди ASTANA. Kazinform - Якшанба куни эрталаб Конго Демократик Республикаси шарқида содир бўлган кўчки 19 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар беради Kazinform The Starга таяниб.
31.03.2023 11:40 Осиё иқтисодий ўсиш драйвери бўлиб қолмоқда – ХВЖ раҳбари BОАО. Кazinform - Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Боао Осиё форумида (БОФ) сўзлаган нутқида Осиё ўсишнинг драйвери бўлиб қолаётганини айтди. Хитой ва Ҳиндистоннинг глобал ўсишга қўшган ҳиссаси 50 фоизни ташкил этади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
31.03.2023 09:10 Мексикада 38 муҳожирнинг ўлимида гумонланувчилар аниқланди МЕXICO. Кazinform - Мексика прокуратураси миграция марказидаги йирик ёнғин натижасида 38 кишининг ўлимига масъул бўлган саккиз нафар гумонланувчини аниқлаганини тасдиқлади, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.
29.03.2023 13:14 Австралияда 160 минг долларлик олтин топилди SIDNEY. Кazinform - Фақат арзон металл детектори билан қуролланган австралиялик 240 минг Австралия доллари (160 минг АҚШ доллари) қийматидаги олтин бўлган 4,6 кг тош топди, дея хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.
29.03.2023 08:10 Шотландияда биринчи марта мусулмон сиёсатчи ҳокимият тепасига келди АSTANA.Кazinform – Ҳумза Юсаф ўз партиядошларининг 52 фоиздан кўпроқ овозини олиб, Шотландия Миллий партиясининг (SNP) янги раҳбари бўлди. Сешанба куни Шотландия парламенти уни Шотландиянинг янги биринчи вазири этиб тасдиқлади, дея хабар беради Кazinform BBCга таяниб.
25.03.2023 11:25 Олимлар Бетховеннинг ДНКсини расшифровка қилишга муваффақ бўлдилар ASTANА. Кazinform - Кембриж университети олимлари гуруҳи немис бастакори Людвиг ван Бетховеннинг ДНКсини расшифровка қилишга(асл маъносини очишга) муваффақ бўлдилар, бироқ унинг бевақт ўлими сабабини аниқ аниқлай олмади. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.