Дзюдо бўйича Grand Slam турнири: Қозоғистонлик спортчи финалга чиқди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
3 Март, 20:42

Дзюдо бўйича Grand Slam турнири: Қозоғистонлик спортчи финалга чиқди

ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўтказилаётган дзюдо бўйича Grand Slam туркумига кирувчи турнирда қозоғистонлик Нурқанат Серикбаев финалга чиқди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистон дзюдо федерацияси хабарига кўра, Нурқанат 60 килограмм вазн тоифасида финал баҳсига йўлланма олди.

Финалга қадар қозоғистонлик дзюдочи тўртта учрашувни муваффақиятли ўтказди. Дастлаб у Бирлашган Араб Амирликлари вакилини, кейин эса озарбайжонлик полвонни ортда қолдирди. Ўзбекистонлик Дилшотбек Баратовни чорак финалда мағлуб этди. Ярим финалда эса 2019 йилги жаҳон чемпиони, грузиялик Лукуми Чхвимианини мағлуб этди.

Н.Серикбаев финалда жанубий кореялик Ким Вон Жун билан олтин медал учун курашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик дзюдочилар Тошкентда бўлиб ўтадиган Grand Slam туркумига кирувчи жаҳон турнирида иштирок этиши ҳақида ёзган эдик.

Фото: olympic.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ




Мавзуга оид