Эфирда Пекин Олимпиадаси очилиш маросими қачон бошланади
27 Январь 16:34

Эфирда Пекин Олимпиадаси очилиш маросими қачон бошланади

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазақстан» телерадиокорпорацияси» АЖ ва «Хабар» агентлиги» АЖ 2022 йилда Хитойда бўлиб ўтадиган XXIV қишки Олимпиада ўйинларини расман трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонликлар 4-20 феврал кунлари Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларини «Qazaqstan», «Qazsport», «Хабар» ва «El arna» телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин бўлади.

Олимпиада ўйинларига саралаш баҳслари 2 феврал куни бошланади.

Олимпиадада иштирок этаётган Қозоғистон терма жамоаси таркибида 34 нафар спортчи бор ва улар 87 та йўлланмани қўлга киритган. Қозоғистонлик спортчилар чанғи спорти, фристайл акробатика ва могул, конькида учиш, шорт-трек, биатлон, тоғ чанғиси, чанғида сакраш каби 8 спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилади.

Олимпиада ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари, шунингдек, мусобақалар «Qazaqstan» телеканали орқали тўлиқ қозоқ тилида кўрсатилади.

Шарҳловчилар иштирокидаги жонли эфирга қишки спорт турлари бўйича мураббийлар ва спорт мутахассислари таклиф этилади. Ҳар бир мусобақадан олдин ва кейин «Пекин-2022» номи остида жонли студио дастурлари бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, Олимпиада мусобақаларини www.qazaqstan.tv ва www.qazsporttv.kz телеканалларининг расмий сайтларида, «Qazaqstan.tv» мобил иловасида томоша қилиш мумкин. XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 4 феврал куни Нур-Султан вақти билан соат 17:55да бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив