Эксперт: Қозоғистонда уй арзонлашади

Автор:  
Нұрлан Тұяқов
28 Июль, 12:05

Эксперт: Қозоғистонда уй арзонлашади

NUR-SULTAN. Kazinform - Бирлашган риэлторлар ассоциацияси президенти маслаҳатчиси Нина Лукьяненко Қозоғистондаги уй-жой нархлари ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар бермоқда Kazinform.



«Ўйлайманки, ҳозирги шароитда иккиламчи уй-жой бозорида нархларнинг пасайиши учун зарур шарт-шароитлар мавжуд. Иккинчидан, ҳозир бошпана излаётганлар турли вариантларни кўриб чиқишлари керак. Квартира сотувчилари билан савдолашишга эътибор берган маъқул. Бевосита турар-жой қурувчилардан уй-жой олиш вариантларини излаш ва шартнома бўйича музокаралар олиб бориш керак», — дейди Нина Лукьяненко.

Мутахассиснинг фикрича, бу соҳадаги муаммоларга ташқи омиллар ҳам таъсир кўрсатмоқда.

«Ташқи ва ички шароит уй-жой бозорида нархларнинг пасайишига ёрдам беради. Яъни, бу валюта курси, мавжуд ипотека лойиҳалари, қурилиш соҳасини қўллаб-қувватлаш даражаси, шунингдек, бозорга самарали ечимларни жорий этиш орқали харидорларни қўллаб-қувватлаш чораларига боғлиқ бўлади. Шу нуқтаи назардан, уй-жой оладиганлар учун бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти, самарали кредит дастурлари ва бошқа йўналишлар бўлиши керак», - деб тушунтирди Нина Лукьяненко.




Мавзуга оид