Елена Рибакина 2023 йилда WТА турнирларида эйслар сони бўйича етакчига айланди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
29 Март, 16:21

Елена Рибакина 2023 йилда WТА турнирларида эйслар сони бўйича етакчига айланди

ASTANA. Kazinform – Елена Рибакина WТА турнирида эйслар сони бўйича биринчи ўринга чиқди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси (дунёда 7-ўрин) WТА турнирларида 25 учрашувда 201 эйс қайд этди.

Бундан ташқари, Рибакина фаолиятида илк бор Miami Open мусобақасининг ярим финалига чиқди. Италиялик Мариам Тревизан устидан қозонилган ғалаба қозоғистонлик теннисчи учун WТА даражасидаги қаторасига 12-ғалаба бўлди. Нуфузли турнирнинг ярим финалида қозоғистонлик жаҳоннинг учинчи ракеткаси америкалик Жессика Пегула билан куч синашади.

Мариам Тревизан устидан қозонилган ғалаба видеосини шу ерда кўриш мумкин.

Фото: ktf.kz



Мавзуга оид