Энди Қозоғистонда молиявий пирамида ташкил этганлар 12 йилгача озодликдан маҳрум этилади.
15 Июнь 16:18

Энди Қозоғистонда молиявий пирамида ташкил этганлар 12 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Мажилиси депутати Юрий Ли қонунчиликка молиявий пирамидалар ташкил этганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Аввал хабар қилганимиздек, Мажилис депутатлари «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига молия бозори ва молия ташкилотларини давлат томонидан тартибга солиш, назорат қилиш ва назорат қилишни кучайтириш ҳамда молиявий (инвестиция) пирамидалари фаолиятига қарши курашиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллади.

Депутат Юрий Ли ўзгартиришлар моҳиятини тушунтириб берди.

«Инвестиция пирамидасини яратиш ва бошқариш ҳақида гапирадиган бўлсак, унга нисбатан жазо чораларини кучайтирдик. Биз жариманинг пастки чегарасини оширдик – аввал 0 дан 3 минг БҲМгача бўлган бўлса, биз 1 минг БҲМдан 3 минг БҲМгача кўтардик. Жамоат ишлари аввал 800 соатни ташкил этарди, эндиликда 1,2 минг соатга етказилди. Қамоқ - 3 йилдан 5 йилгача», - деди Юрий Ли.

Унга кўра, ўта оғир жазо чораси ҳам ўзгартирилди – қамоқ муддати 10 йилдан 12 йилгача оширилди.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Янгиликлар

Архив