Эрон коинотга яна бир ташувчи сунъий йўлдош учирди
27 Июнь 13:57

Эрон коинотга яна бир ташувчи сунъий йўлдош учирди

TEHRAN. Kazinform – Эрон ўзининг миллий космик дастурини кенгайтириш доирасида уч босқичли ракетани синовдан ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири IRNA агентлигига таяниб.

Якшанба куни Эрон миллий телевидениеси Zoljanah деб номланган уч босқичли кучайтиргич бўлган ракетанинг учирилишини намойиш этди.

25,5 метр узунликдаги ракета сунъий йўлдошларни 500 км орбитага олиб чиқади. У 220 кг фойдали юкни кўтаришга қодир.

Tasnim News Эрон Мудофаа вазирлигининг космик департаменти вакили Аҳмад Ҳусайнийнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда Zoljanah уч босқичли ҳаракатга эга: иккита қаттиқ ёқилғи босқичи ва битта суюқ ёқилғи босқичи.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу ракетани учиришдан мақсад суборбитал космик парвозни амалга оширишдир. Шунингдек, ракета учирилиши давомида олинган маълумотлардан фойдаланиб, гибрид ташувчи сунъий йўлдошни яратишнинг учинчи босқичи бошлангани қайд этилди.

Эроннинг сунъий йўлдош дастури АҚШни ташвишга солмоқда. АҚШ сунъий йўлдошларни орбитага чиқаришда қўлланилувчи баллистик технологиялар Теҳрон томонидан узоқ масофали қуролларни учиришда қўлланилиши мумкин, дея даъво қилмоқда.

Муаллиф: Арсен Утешев

Ўхшаш янгиликлар
Европа Иттифоқи Эрон ядровий келишуви учун «якуний матн»ни таклиф қилмоқда
9 Август 15:30

Европа Иттифоқи Эрон ядровий келишуви учун «якуний матн»ни таклиф қилмоқда

BRUSSELS. Кazinform - Европа Иттифоқи душанба куни Венадаги музокаралар иштирокчиларининг сиёсий қарорларини кутаётган 2015 йилги Эрон ядровий битимини қайта тиклаш бўйича қарор лойиҳасининг якуний матнини таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform News CNга таяниб.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жосеп Боррель twitterда «нима музокара қилиш мумкинлиги келишиб олинган ва ҳозир якуний матнда» деб ёзди.

Эрон ядровий битимини қайта бошлаш бўйича Вена музокаралари, расман Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (ҚКҚҲР) деб номланувчи, беш ойлик танаффусдан сўнг ўтган ҳафта Австрия пойтахтида қайта тикланди.

Музокараларнинг ушбу босқичида ҳал қилинмаган асосий масала Эроннинг ядровий кафолатларидир. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари билан биргаликда Эрон ўзининг эълон қилинмаган майдонларида топилган уран бўйича ишончли изоҳ бера олмаслигини таъкидламоқда. Бироқ, Эрон МАГАТЭ ҳисоботлари «сиёсий хусусиятга эга» ва бу иш ҚКҚҲР қайта тикланиши билан ёпилиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган.

Эрон 2015 йил июл ойида дунё қудратли давлатлари билан ядровий битим имзолаб, АҚШ санкцияларини бекор қилиш эвазига ядровий дастурини чеклашга келишиб олган эди. Бироқ АҚШнинг собиқ президенти Д.Трамп Вашингтонни келишувдан олиб чиқиб, Теҳронга қарши бир томонлама санкциялар жорий этди, бу эса Эронни келишув бўйича ўз мажбуриятларининг бир қисмидан воз кечишга ундади.

ҚКҚҲРни янгилаш бўйича музокаралар 2021 йил апрел ойида Вена шаҳрида бошланган, бироқ Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги сиёсий келишмовчиликлар туфайли жорий йилнинг март ойида тўхтатилган эди.

Фото: news.cn

Бойқўнғир космодромидан Эрон сунъий йўлдоши боғланган «Союз 2.1б» ракетаси учирилди
9 Август 14:01

Бойқўнғир космодромидан Эрон сунъий йўлдоши боғланган «Союз 2.1б» ракетаси учирилди

BAIQOŃYR. Kazinform - Бугун Нур-Султан вақти билан 11:52 да Байқўнғир космодроми №31 старт майдончасидан «Союз 2.1б» ракетаси учирилди, деб хабар беради Kazinform.

«Союз-2.1б» ракетаси Эрон Ислом Республикаси буюртмасига биноан, «Хайям» номли Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдошини ҳамда бошқа 16 та кичик космик аппаратларни орбитага олиб чиқади.

Космодром хизматларига кўра, учириш нормал режимда амалга оширилган.


Хитой қайта фойдаланиш мумкин бўлган экспериментал космик кемани муваффақиятли учирди
5 Август 10:07

Хитой қайта фойдаланиш мумкин бўлган экспериментал космик кемани муваффақиятли учирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Хитой жума куни мамлакат шимоли-ғарбидаги Цзюцюань космодромидан «Чанчжэн-2F» (Long March-2F) ташувчи ракетаси ёрдамида қайта фойдаланиш мумкин бўлган экспериментал космик кемани муваффақиятли учирди. Бу ҳақда Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб хабар беради.

Орбитада бир қанча вақт ўтказгандан сўнг, космик кема Хитойдаги қўниш жойига қайтади. Режага кўра, парвоз давомида қурилма кўп маротаба фойдаланиш технологиялари ва орбитада хизмат кўрсатиш технологияларини синовдан ўтказиш билан шуғулланади, коинотни тинч йўл билан тадқиқ қилишга техник ёрдам кўрсатади.

Ушбу учирма «Чанчжэн-2F» ракеталари учун 18 марта бўлди.


Фото: Wang Jiangbo/Xinhua/Global Look Press

Янгиликлар

Архив