Эронда 6 магнитудали зилзила юз берди
2 Июль 10:25

Эронда 6 магнитудали зилзила юз берди

ТЕHRON. IRNA-Кazinform – Эронда 6 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Эрон ахборот агентлигига таяниб.

Зилзила Эроннинг жанубий қисмида содир бўлди. Жароҳатланганлар борлиги айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
Европа Иттифоқи Эрон ядровий келишуви учун «якуний матн»ни таклиф қилмоқда
9 Август 15:30

Европа Иттифоқи Эрон ядровий келишуви учун «якуний матн»ни таклиф қилмоқда

BRUSSELS. Кazinform - Европа Иттифоқи душанба куни Венадаги музокаралар иштирокчиларининг сиёсий қарорларини кутаётган 2015 йилги Эрон ядровий битимини қайта тиклаш бўйича қарор лойиҳасининг якуний матнини таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform News CNга таяниб.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жосеп Боррель twitterда «нима музокара қилиш мумкинлиги келишиб олинган ва ҳозир якуний матнда» деб ёзди.

Эрон ядровий битимини қайта бошлаш бўйича Вена музокаралари, расман Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (ҚКҚҲР) деб номланувчи, беш ойлик танаффусдан сўнг ўтган ҳафта Австрия пойтахтида қайта тикланди.

Музокараларнинг ушбу босқичида ҳал қилинмаган асосий масала Эроннинг ядровий кафолатларидир. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари билан биргаликда Эрон ўзининг эълон қилинмаган майдонларида топилган уран бўйича ишончли изоҳ бера олмаслигини таъкидламоқда. Бироқ, Эрон МАГАТЭ ҳисоботлари «сиёсий хусусиятга эга» ва бу иш ҚКҚҲР қайта тикланиши билан ёпилиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган.

Эрон 2015 йил июл ойида дунё қудратли давлатлари билан ядровий битим имзолаб, АҚШ санкцияларини бекор қилиш эвазига ядровий дастурини чеклашга келишиб олган эди. Бироқ АҚШнинг собиқ президенти Д.Трамп Вашингтонни келишувдан олиб чиқиб, Теҳронга қарши бир томонлама санкциялар жорий этди, бу эса Эронни келишув бўйича ўз мажбуриятларининг бир қисмидан воз кечишга ундади.

ҚКҚҲРни янгилаш бўйича музокаралар 2021 йил апрел ойида Вена шаҳрида бошланган, бироқ Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги сиёсий келишмовчиликлар туфайли жорий йилнинг март ойида тўхтатилган эди.

Фото: news.cn

Каспий денгизида зилзила юз берди
5 Август 08:06

Каспий денгизида зилзила юз берди

AQTAÝ. Kazinform – Ақтаудан 350 километр узоқликда зилзила содир бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири Озарбайжон Республика сейсмологик хизмат марказига таяниб.

3 август куни Озарбайжон Республика сейсмология хизмати маркази Каспий акваториясида 24 километр чуқурликда 3,1 магнитудали зилзила қайд этди.

Зилзила содир бўлган ҳудуднинг координаталари - 40.50 N, 51.87 E.

Зилзила оқибатида қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.


Муаллиф: Асхат Райқул

Эронда тошқин қурбонлари сони 56 кишига етди
2 Август 10:44

Эронда тошқин қурбонлари сони 56 кишига етди

ТЕHRAN. IRNA-Кazinform – Эрондаги тошқин қурбонлари сони 56 кишига етди. Бу ҳақда Кazinform IRNAга таяниб хабар беради.

«Мамлакатда содир бўлган сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 56 нафарга етди», - деди Эрон Қизил Ярим Ой жамияти ёрдам ва қутқарув хизмати раҳбари Меҳди Велипур.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

«Афсуски, 18 нафар фуқаромиз ҳамон бедарак йўқолган, гуруҳларимиз сел босган ҳудудларда қидирув ва қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Ҳозиргача 3700 дан ортиқ бошпана эҳтиёжини қондирдик. Бизнинг гуруҳлар 2500 га яқин одамни қутқариб, хавфсиз ҳудудларга кўчирди», - деди Велипур.



Фото: tr.irna.ir

Янгиликлар

Архив