Эртага КХШТ контингентини Қозоғистондан олиб чиқиш бошланади - Қасим-Жомарт Тоқаев
12 Январь 17:20

Эртага КХШТ контингентини Қозоғистондан олиб чиқиш бошланади - Қасим-Жомарт Тоқаев

ALMATY. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳрида бўлиб ўтган тезкор штаб йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари йиғилишда КХШТ тинчликпарварлик контингенти бўлинмаларининг олиб чиқилишини маълум қилди.

«Эртага КХШТ тинчликпарвар контингентини ташкиллашган ҳолда олиб чиқиш бошланади. Тегишли давлатлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказдим. Фурсатдан фойдаланиб, Контингент қўмондонлигига шу кунларда амалга оширилган ишлар учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. КХШТ тинчликпарвар контингентининг Қозоғистонда, жумладан, Алматида бўлишининг ўзи мамлакатимиздаги вазиятни барқарорлаштиришда жуда муҳим рол ўйнади. Албатта, бу террорчилар ва бандитларнинг тажовузини қайтариш учун катта психологик аҳамиятга эга эди. Миссия жуда муваффақиятли деб баҳоланмоқда. Ҳамкасбларим – давлатлар раҳбарларига яна бир бор миннатдорчилик билдираман», – деди Президент.

Ҳукумат комиссияси тезкор штабининг йиғилиши якунларига кўра, ҳокимликлар билан биргаликда барча ҳудудлардаги объектларни қисқа муддатларда тиклаш, транспорт, озиқ-овқат таъминотининг узлуксиз ишлашини йўлга қўйиш, кичик ва ўрта бизнес фаолияти қайта тикланишини таъминлаш топширилди.

Янгиликлар

Архив