14.04.2023 17:38 Атирау вилояти овулларидан бирида 90 ўринли болалар боғчаси очилади ATYRAÝ. Kazinform – Атирау вилояти, Индер туманидаги Аққала овулида 90 ўринли болалар боғчаси қурилиши бошланди. Бу ҳақда туман қурилиш бўлими бошлиғи Алтинбек Габдуллин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
25.08.2022 19:07 Евроосиё ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиши мумкин NUR-SULTAN. Kazinform - Бундай таклифни Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида «Рух Ордо» маданият марказида бўлиб ўтаётган «Келечек» («Келажак») МДҲ ва ЕОИИ ёшлар форумининг очилишида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
10.06.2022 21:35 Қозоғистон ШҲТ давлатларини ТазаLike экочелленджига таклиф этди TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон пойтахтида ШҲТга аъзо давлатлар Ёшлар кенгашининг XV мажлиси доирасида Қозоғистон делегацияси минтақанинг барча давлатларига ТазаLike экологик челленджини қўллаб-қувватлашни таклиф қилди. «AMANAT» партияси Ёшлар қаноти Алоқа ва халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ақерке Искандерова Kazinform мухбирига Қозоғистоннинг ШҲТ Ёшлар кенгаши ишидаги иштироки ҳақида гапириб берди.
08.06.2022 19:11 Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш лойиҳалари йўлга қўйилди NUR-SULTAN. Kazinform – Ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги, айниқса, қишлоқ жойларда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Zhas Project» лойиҳаси ҳозирда 4 та ҳудудда синовдан ўтказилмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларига грантлар ажратиш бўйича танлов эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигига таяниб.
03.06.2022 17:05 Бухорода Туркий давлатлар ташкилоти Ёш лидерлари форуми бўлиб ўтмоқда BUHARA. Kazinform - Форумда Туркий давлатлар ташкилотининг Ёш лидерлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг директори, сенатор Алишер Саъдуллаев, Туркий Давлатлар Ташкилотининг Бош котиби Бағдат Амреев ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Б. Зарипов иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
01.04.2022 18:11 Қозоғистонлик абитуриентларда энди грантга тушиш учун иккита имконият бўлади NUR-SULTAN. Kazinform – Битирувчилар грант асосида ўқишга кириш учун миллий ягона тест топширишга иккинчи марта уриниб кўриш имкониятига эга бўладилар. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
05.01.2022 15:25 АҚШда илк бор Ўзбекистон ёшлар форуми бўлиб ўтди TASHKENT. Kazinform - АҚШда биринчи марта Ўзбекистон ёшлар форуми ўтказилди. Тадбир Виржиния штатидаги «ZiyoTek» технологик институтида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
24.11.2021 16:30 Қозоғистонда «Дарин» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида «Мустақиллик авлодлари» Республика ёшлар форуми доирасида «Дарин» Давлат ёшлар мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
24.11.2021 11:24 ҚР Ахборот вазири Мустақилликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган ёшларни айтди NUR-SULTAN. Kazinform – «Мустақиллик авлодлари» республика ёшлар форумида ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева Мустақилликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган ёшлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.