Ёшларни уй-жой билан таъминлаш дастурларини бошқа ҳудудларда ҳам кенгайтириш зарур – сенатор
20 Май 13:33

Ёшларни уй-жой билан таъминлаш дастурларини бошқа ҳудудларда ҳам кенгайтириш зарур – сенатор

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда «7-20-25», «5-10-15» ва бошқа бир қатор уй-жой дастурлари мавжуд. Лекин ёшлар уй-жой билан таъминланмаган. Бу ҳақда сенатор Нурторе Жусип «Янги Қозоғистон: ёшлар ва модернизация» мавзусидаги парламент эшитувида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биринчидан, ёшларнинг дастлабки тўловни тўлаш имконияти кам. Иккинчидан, фоиз ставкаси жуда юқори. Нега уни камайтирмас? Алмати, Нур-Султан ва Чимкентдаги ёшларни уй-жой билан таминлаш дастурини бошқа ҳудудларда ҳам татбиқ этиш керак, деб ҳисоблайман», - деди Нуртўре Жусип.

Шунингдек, Нуртўре Жусип ўз нутқида ёшларни маданий-ахлоқий тарбиялаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. У эшитувлар давомида билдирилган таклиф ва тавсиялар Ҳукумат томонидан қабул қилинишига умид билдирди.

Шунингдек, Сенат спикери Маулен Ашимбав ёшларни уй-жой билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар етарли эмаслигини таъкидлаган эди.

«Айни пайтда ишлаётган ёшларни ижарага бериш бўйича дастур ишлаб чиқилмоқда. 2021 йил бюджетида Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида 3 мингта ижарага бериладиган квартиралар сотиб олиш учун 21,6 миллиард тенге ажратилган. Бошқа тегишли дастурлар мавжуд. Аммо уй-жой масаласининг кескинлигини инобатга олсак, бу чора-тадбирларнинг барчаси ҳали ҳам етарли эмас», - деди Маулен Ашимбаев.


Муаллиф: Серик Сабеков

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив