LIVERPOOL. Kazinform – «Евровидение - 2023» Буюк Британиянинг Ливерпул шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда BBCнинг жонли эфирида бошловчи Грэм Нортон маълум қилди, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
«Евровидение - 2023» аввалги танловда ғолиб чиққан Украинада ўтказилиши керак эди. Мавжуд геосиёсий вазиятдан келиб чиқиб, мусобақани Буюк Британияда ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Чунки британиялик қўшиқчи Сэм Райдер «Евровидение – 2022»да иккинчи ўринни эгаллади.
Бунгача «Евровидение» Буюк Британияда 8 марта ўтказилган. Охирги марта мусобақага Бирмингем шаҳри 1998 йилда мезбонлик қилган.
Ливерпул - «Битлз»нинг ватанидир. Шаҳарнинг мусиқий тарихи жуда бой. Ҳар йили бу ерга минглаб хорижий сайёҳлар келади. «Евровидение - 2023» давомида шаҳар бутун дунё эътиборида бўлади. Чунки кўрсатувни 160 миллиондан ортиқ одам жонли томоша қилади.
«Евровидение» M&S Bank Arenaда бўлиб ўтади. У 11 мингдан ортиқ томошабинни сиғдира олади.