Филиппинда сув тошқини қурбонлари сони 44 кишига етди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
30 Декабрь, 12:36

Филиппинда сув тошқини қурбонлари сони 44 кишига етди

BANGKOK. TASS - Kazinform – Филиппинда кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари туфайли 44 киши ҳалок бўлди, 28 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Kazinform ТАССга таяниб хабар беради.

Хавфларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бартараф этиш бўйича миллий кенгашнинг жума куни эълон қилинган ҳисоботида таъкидланганидек, сув тошқинидан республиканинг 10 та ҳудудида 509,3 мингдан ортиқ киши жабрланган.

Агентлик маълумотларига кўра, 151 эвакуация марказига 15,8 минг киши кўчирилган. Камида 1,42 минг киши уйини олдиндан тарк этган, 12 киши турли тан жароҳатлари олган. Республиканинг тўққиз вилоятида табиий офат билан боғлиқ 434 та ҳодиса, жумладан, сув тошқинлари ва кўчкилар қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппинда кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари туфайли камида 39 киши ҳалок бўлди, 25 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди.



Мавзуга оид