Филиппинда сув тошқинлари оқибатида 39 киши ҳалок бўлди

Автор:  
Ляззат Сейданова
30 Декабрь, 08:33

Филиппинда сув тошқинлари оқибатида 39 киши ҳалок бўлди

BANGKOK. TASS - Kazinform – Филиппинда кучли ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари туфайли камида 39 киши ҳалок бўлди, 25 киши бедарак йўқолди. Хавфларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бартараф этиш бўйича Миллий кенгашнинг пайшанба куни эълон қилинган янгиланган кечки ҳисоботида қайд этилганидек, сув тошқинидан республиканинг 10 та ҳудудида 503,8 мингдан ортиқ киши жабр кўрди, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, 179 та эвакуация марказига 107,9 минг киши кўчирилган. Камида 1,42 минг киши уйини олдиндан тарк этган, 12 киши турли тан жароҳатлари олган. Республиканинг тўққизта вилоятида табиий офат билан боғлиқ 433 та ҳодиса, жумладан, сув тошқинлари ва кўчкилар қайд этилган.

Шу билан бирга, табиий офат 3,7 минг уйга зарар етказди ва яна 875 та уйни вайрон қилди 50,6 миллион песо миқдорида (907 минг доллар). 95 та инфратузилма объектига етказилган зарар 110,4 миллион песо (1,97 миллион доллар), қишлоқ хўжалигига етказилган зарар эса 230,3 миллион песо (4,12 миллион доллар)га баҳоланмоқда. Сув тошқинлари 127 та йўл ва 14 та кўприкни вайрон қилган, 19 та денгиз портига зарар етказган. 63 та шаҳарда электр таъминотидаги узилишлар қайд этилган, бироқ 60 та шаҳарда тикланган, иккита муниципалитетда эса сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда.

67 шаҳар ва 71 муниципалитетда таълим муассасаларида дарслар ва корхоналарда ишлаш тўхтатилди. 21 аҳоли пунктида фавқулодда ҳолат жорий этилган. Ҳукумат ёрдам учун 49,6 миллион песо (889,3 минг доллар) ажратган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Филиппинда сув тошқинлари оқибатида 25 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.



Мавзуга оид