Франциялик машҳур дзюдочи Қозоғистонда шуғулланмоқда

Автор:  
Бекабат Узаков
10 Январь, 23:05

Франциялик машҳур дзюдочи Қозоғистонда шуғулланмоқда

ASTANА. Кazinform – Франциялик машҳур дзюдочи, уч карра Олимпиада, 11 карра жаҳон ва 5 карра Европа чемпиони Тедди Ринер Қозоғистонда шуғулланмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатнинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборишган.

Йилнинг илк машғулотларини иккала жамоа Алмати шаҳри ва Алмати вилоятида ўтказмоқда. Бу Франция дзюдо федерацияси билан қўшма йиғин ҳисобланади.

Тедди Ринер Қозоғистонга маҳаллий дзюдочиларнинг маҳоратини ошириш, тажриба алмашиш мақсадида келган.

Алматидаги дзюдо академиясида оғир вазн тоифасидаги татами усталари машғулотлар ўтказмоқда. Қолган вазндаги 100 нафарга яқин спортчи Алмати вилоятидаги «Жанашар» олимпия тайёрлаш марказида ўз маҳоратини оширмоқда.

Йиғинга 2022 йилги миллий чемпионат дзюдочилари таклиф этилди.

Мазкур йиғин Қозоғистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари бош мураббийлари Нурбол Сулейменов ва Ерлан Алписбаев, шунингдек, франциялик мураббий-маслаҳатчилар Ксавье Монденкс ва Стефан Трайно бошчилигида ўтказилмоқда.

Йиғин 22 январга қадар давом этади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ



Мавзуга оид