Гаитидаги вазият ёмонлашди ва БМТ Бош котиби мурожаат қилди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
10 Октябрь, 12:12

Гаитидаги вазият ёмонлашди ва БМТ Бош котиби мурожаат қилди

ASTANA. Kazinform – БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Гаитидаги вазиятдан хавотир билдирди. У БМТ Хавфсизлик кенгашини зудлик билан Гаити ҳукуматининг мамлакатдаги гуманитар инқирозни бартараф этиш учун ихтисослашган халқаро қуролли кучларни жойлаштириш тўғрисидаги илтимосини кўриб чиқишга чақирди, дея хабар беради Kazinform БМТ ахборот марказига таяниб.

«БМТ Бош котиби хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашган бир пайтда вабо авж олган Гаитидаги вазиятдан чуқур хавотирда», - дейилади БМТ раҳбари номидан унинг матбуот котибининг сўзларида.

Унинг сўзларига кўра, Варра шаҳридаги ёқилғи терминали блокадаси туфайли Гаитининг кўплаб ҳудудларида касалликнинг тез тарқалишининг олдини олиш учун муҳим хизматлар тўхтатилган.

«Ичимлик суви таъминоти тўхтатилди. Гаити аҳолисининг энг заиф гуруҳлари яна энг кўп азоб чекишади. Инсон ҳаётини сақлаб қолиш биринчи ўринда туриши керак», - деди Антониу Гутерриш.

Фото: news.un.org


БМТ   Дунё  


Мавзуга оид