Германияда канализацияга тушиб кетган бола 8 кундан сўнг тирик ҳолда топилди
29 Июнь 12:04

Германияда канализацияга тушиб кетган бола 8 кундан сўнг тирик ҳолда топилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Германияда ғойиб бўлган бола тирик топилди. У бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида канализация тизимида ётган, дея хабар беради Kazinform BBC News каналига таяниб.

Германиянинг Олденбург шаҳрида саккиз ёшли Жо исмли бола 17 июн куни ғойиб бўлган. Бола шанба куни эрталаб топилган. Канализация қудуғи ёнидан ўтиб кетаётган киши унинг қичқириғини эшитиб қолган.

Қутқарувчилар болани уйидан 300 метр узоқликдаги канализация қудуғидан олиб чиқишди. Бола зудлик билан касалхонага ётқизилган. Бироқ унинг соғлиғига жиддий шикаст етмагани маълум бўлди.

Шанба куни полиция бола канализация тизимига кириб, ичкарида адашиб қолганини айтди.

Унинг ота-онаси маҳаллий матбуотга ўғлининг саломатлиги яхши эканини айтишган.

Ўхшаш янгиликлар
Германияда электр иситгичларга бўлган ошди
4 Август 18:32

Германияда электр иситгичларга бўлган ошди

BERLIN. Kazinform - Яқинлашиб келаётган энергетика инқирози Германия аҳолисини хавотирга солмоқда, мамлакатдаги барча электр иситгичлар деярли сотилиб кетган, дея хабар беради Kazinform Kimdeyir нашрига таяниб.

GFK бозор таҳлили агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи олти ойида 600 мингта электр иситгичлар харид қилинган. Савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоизга ошди.

Eisen Doring чакана савдо тармоғи эгаси Франк Доринг сўнгги икки ой ичида электр иситгичлар сотуви сезиларли даражада ошганини ва ҳозирда етишмаётганлигини тан олди. Эҳтимол, сентябр, октябр ёки ноябр ойларида ускуналар етказиб берилар. Бироқ, ҳеч бир компания етказиб бериш амалга ошириладими ёки йўқми, аниқ айта олмайди.

Тахминларга кўра, Германияда термостатларни тартибга солиш даражаси Цельсий бўйича 22 дан 17 даражагача туширилади.

Фото: ru.euronews.com

Энергия тақчиллиги: Германияда кўмир электр станцияси қайта ишга туширилди
1 Август 14:32

Энергия тақчиллиги: Германияда кўмир электр станцияси қайта ишга туширилди

BERLIN. Kazinform - Германияда энергия тақчиллиги туфайли кўмир ва мазут электр станциялари фаолияти қайта тикланади. Шунга қарамай, Германия Федератив Республикаси ҳукумати иқлим инқирозига қарши курашга содиқлигини тасдиқлашда давом этмоқда, дея хабар беради Kazinform DW нашрига таяниб.

«Германиянинг биринчи захира кўмир электр станцияси тез орада қайта ишга туширилади. Гап Ганновер ва Брауншвейг ўртасидаги Қуйи Саксония штатининг Хоэнхамельн шаҳрида жойлашган Мерум (Kraftwerk Mehrum) иссиқлик электр станцияси ҳақида кетмоқда«, — деб хабар қилди Бонн Федерал тармоқ агентлиги.

14 июлдан бошлаб Германияда захира энергия деб аталадиган кўмир ва мазут электр станцияларини қайта ишга туширишга рухсат берилди.

Июн ойида Германияда табиий газ асосида электр энергиясининг 11,2 фоизи ишлаб чиқарилган.

Германия ҳукумати қарори 2023 йил апрел ойи охиригача заҳирадаги қазилма ёқилғи электр станцияларидан электр энергиясини сотишга рухсат беради. Уларнинг вақтинча қайта ишга туширилиши электр станциялари операторлари учун иқтисодий манфаатдордир. Чунки ҳозирда электр энергиясининг улгуржи нархи юқори. Айни пайтда жаҳон бозорида тошкўмир етарли.

Фото: dw.com

Янгиликлар

Архив