19.05.2023 16:37 Қозоғистон Президенти БМТ доирасида афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни кенгайтиришга чақирди ХIAN. Кazinform – БМТ доирасида афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш доирасини кенгайтириш зарур. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Хитой» саммитида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform.
17.04.2023 08:11 Қозоғистон делегацияси афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини топширди KABUL. Кazinform – Қозоғистон делегацияси Президент топшириғига биноан Афғонистонга гуманитар юклар етказди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Facebookда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.
05.04.2023 21:36 Хитойдан Туркияга гуманитар юк ҚТЖ томонидан шаттл-поездларда етказилади ASTANА. Кazinform - Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича Қозоғистон орқали шаттл-поездларда Хитойдан Туркияга гуманитар юк (зилзиладан жабрланганларни вақтинча жойлаштириш учун чодирлар) солинган 200 та контейнер етказилади. Бу ҳақда Kazinform ҚТЖ(Қазақстан темір жолы- Қозоғистон темир йўли) матбуот хизматига таяниб хабар беради.
09.03.2023 18:39 Турк дунёси Туркияни қўллаб-қувватлашда бирдамлик кўрсатди BAKU. АNADOLY - Кazinform – Феврал ойида эпицентри Қаҳраманмараш провинциясида бўлган даҳшатли зилзилалар оқибатларини бартараф қилишда туркий тилли давлатлар Туркияга фаол ёрдам кўрсатди. Бундан ташқари, ёрдам нафақат молиявий кўмак кўринишида кўрсатилди, балки гуманитар юклар йиғиб жўнатишда ҳам қардош мамлакатлар жонбозлик кўрсатди, дея хабар беради Кazinform Анадолуга таяниб.
09.03.2023 08:19 Қозоғистонлик кўнгиллилар Сурияга гуманитар ёрдам жўнатган ORAL. Kazinform – Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Орал шаҳри аҳолиси уч ҳафта давомида турли уй-рўзғор буюмларини йиғишди, дея хабар бермоқда Kazinform «Мой город» порталига таяниб.
24.02.2023 20:10 Япония Туркия ва Сурияга 27 миллион доллар ёрдам беради ТОKYO. Kazinform - Япония шу ой бошида кучли зилзилалардан жабр кўрган Туркия ва Сурияга қарийб 27 миллион доллар миқдорида фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатади, деб хабар берди жума куни ҳукуматдаги манба, деб хабарт беради Kazinform Кyodo агентлигига таяниб.
24.02.2023 08:26 Қозоғистон Туркияга яна 100 та кигиз уй жўнатади ASTANA. Kazinform – Алматидан Туркияга яна 100 та кигиз уй жўнатиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Туркия Республикасининг Қозоғистондаги элчиси Уфук Экиджи элчихонада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
23.02.2023 21:30 Яна иккита самолёт Қозоғистондан Туркияга гуманитар ёрдам етказади ASTANА. Кazinform – Туркия Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Уфук Экиджи пойтахтдаги элчихонада бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон томонидан қандай инсонпарварлик ёрдами кўрсатилгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
23.02.2023 19:55 Қозоғистонликлар Туркиядаги зилзила қурбонлари учун 5 миллион доллар йиғишди ASTANА. Kazinform - Қозоғистонликлар зилзиладан жабр кўрган Туркия халқига ёрдам бериш учун 5 миллион доллар йиғди. Бу ҳақда Туркия Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Уфук Экиджи брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
21.02.2023 22:45 Қозоғистон Тожикистонга гуманитар ёрдам сифатида 5 минг тонна мазут берди DUSHANBE. Кazinform – Қозоғистоннинг Тожикистондаги Элчиси Уалихан Тўреханов Қозоғистоннинг 5 минг тонна мазут учун расмий гуманитар ёрдам сертификатини Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Давлат моддий захиралари агентлиги директори Нурмаҳмад Аҳмадзодага топширди. Бу ҳақда Kazinform Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беради.
21.02.2023 21:15 АҚШ Туркия ва Сурияга 100 миллион доллар ёрдам ажратади WASHINGTON. Кazinform - АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 46 мингга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган 7,8 магнитудали зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Туркия ва Сурияга 100 миллион доллар ажратилишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири CNN Newsга таяниб.
18.02.2023 11:35 Туркиядан Қозоғистоннинг 13 фуқароси ва уларнинг оила аъзолари самолётда мамлакатга жўнатилди ASTANA. Kazinform – Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган вилоятларидан Қозоғистоннинг 13 нафар фуқароси ва уларнинг оила аъзолари мамлакатга жўнатилди, дея хабар беради Kazinform.
17.02.2023 15:02 Қозоғистоннинг гуманитар юк ортилган самолёти Газиантепга қўнди ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг гуманитар юк ортилган самолёти Туркиянинг Газиантеп шаҳрига қўнди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.02.2023 10:11 Қозоғистондан гуманитар юк ортилган самолёт Туркиянинг Газиантеп шаҳрига йўл олди ASTANA. Kazinform – Қозоғистондан гуманитар юк ортилган самолёт Туркиянинг Газиантеп шаҳрига йўл олди, дея хабар беради Kazinform ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
16.02.2023 08:36 Қозоғистонликлар томонидан Туркия халқи учун йиғилган пул миқдори 3,6 миллион доллардан ошди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонликлар Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари учун 3,6 млн доллардан ортиқ маблағ йиғди, дея хабар бермоқда Kazinform Туркия давлатининг Қозоғистондаги элчихонасига таяниб.
15.02.2023 23:05 БМТ Суриядаги зилзила қурбонлари учун шошилинч маблағ йиғишини эълон қилди ASTANА. Kazinform - Сешанба куни БМТнинг биринчи делегацияси Сурия шимоли-ғарбидаги исёнчилар назоратидаги ҳудудларга ташриф буюрди. Мутахассислар Туркиядан «Баб ал-Ҳава» назорат-ўтказиш пункти орқали кириб келган ва етказилган зарар миқдорини баҳоламоқчи, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
15.02.2023 10:33 Қозоғистон Туркияга 55 тонна гуманитар ёрдам жўнатади – ҚР Ҳукумати ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикаси Туркия Республикасига қўшимча инсонпарварлик ёрдами етказади.
15.02.2023 07:51 Қозоғистон томонидан юборилган 84 та кигиз уй Туркияга етказилди ASTANA. Kazinform – Қозоғистондан турк халқига ёрдам сифатида юборилган уйлар ортилган 8 та автоколонна Инджирлик ҳаво базасидан Қаҳрамонмарашга жўнаб кетди, дея хабар бермоқда Kazinformнинг Туркиядаги махсус мухбири.
14.02.2023 18:50 Қозоғистондан гуманитар ёрдам ортилган учинчи рейс Сурияга етиб келди АММАN. Кazinform – Душанба куни кечқурун Алеппо аэропортига Қозоғистондан гуманитар ёрдам олиб келган учинчи самолёт қўнди. Самолёт билан Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси авиацияси келиб, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти орқали ёрдам тарқатди, деб хабар беради Кazinform мухбири ташкилотга таяниб.
13.02.2023 20:21 Қозоғистон ҳудудларидан Туркияга 115 тонна моддий гуманитар ёрдам ва 35 миллион тенге йиғилди ASTANА. Кazinform – Қозоғистонликлар Туркияда жабрланган фуқароларга инсонпарварлик ёрдамини ташкил қилмоқда, дея хабар беради Кazinform.