Хакасия тоғида ўн минг квадрат километр ҳудуд ёниб кетди
6 Май 20:15

Хакасия тоғида ўн минг квадрат километр ҳудуд ёниб кетди

МОSKVA. ТАSS - Кazinform - Россиянинг Абакан шаҳри яқинидаги Самохвал тоғидаги ёнғин майдони 10 минг квадрат километрга етди. Оқибатда 30 га яқин бино ёниб кетди, бир аёл жабрланди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Хакасия Республикасидаги бош бошқармаси матбуот котиби Екатерина Юрованинг маълум қилишича, ёнғин «Южное» дала ҳовлилар жамиятида бошланган. Дала ҳовли ҳудудидан 12 киши эвакуация қилинган.

Аввалроқ Хакасиянинг Саяногорск шаҳрида кенг кўламли ёнғин туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. Россия Федерацияси Президентининг Сибир федерал округидаги ваколатли вакили Анатолий Серишев матбуот хизмати хабарига кўра, Хакасия бу йил энг кўп табиий ёнғинлар содир бўлган Сибирдаги дастлабки тўртта вилоят қаторига киради. Рўйхатга Красноярск ўлкаси, Омск ва Новосибирск вилоятлари ҳам киритилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив