вчера 10:35 Д.Перриш: Астана халқаро форуми муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшмоқда ASTANA. Kazinform – «Астана» халқаро форуми иштирокчилари орасида маданий ва ижодий соҳаларни ривожлантириш соҳасидаги халқаро экспертлар ҳам бор, деб хабар беради Kazinform мухбири.
02.06.2023 15:23 Марказий Осиё давлатлари ва Европа Кенгаши раҳбарларининг иккинчи учрашуви бошланади ASTANA. Kazinform – Бир неча дақиқалардан сўнг «Конгресс-холл» саройида Марказий Осиё давлатлари ва Европа Кенгаши етакчиларининг иккинчи учрашуви бошланади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
31.05.2023 17:19 ICAO ва Қозоғистон Республикаси авиация маъмурияти кадрлар тайёрлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузди ASTANA. Kazinform – ICAO ва Қозоғистон авиация маъмурияти ўртасида кадрлар тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги келишув имзоланди, деб хабар беради ҚР Фуқаролик авиацияси қўмитаси матбуот хизмати.
31.05.2023 16:57 ҚР Мажлисида КХШТ доирасида ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга оид ҳужжат қабул қилинди ASTANA. Kazinform – Бугун Парламентнинг ялпи мажлисида «Коллектив хавфсизлик тизими кучлари ва воситаларининг КХШТга аъзо давлатлар ҳудудида вақтинча бўлиши билан боғлиқ ишлар бўйича юридик ёрдам кўрсатиш ва юрисдикция масалалари тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
31.05.2023 12:12 ЕОИИда овоз берувчи давлатлар томонидан қарор қабул қилиш механизми ишга туширилди ASTANA. Kazinform – Иқтисодий тадқиқотлар институти раҳбари Руслан Султанов иқтисодий интеграция доирасида муҳим қарорлар қабул қилиш механизми ишга тушганини маълум қилди. Яъни, бир давлат қарши чиқса, қарор қабул қилинмайди. Бу ҳақда у Jibek Joly телеканалининг «Фокус внимания» кўрсатуви эфирида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
26.05.2023 11:32 Индонезия Қозоғистонда шиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи MOSKVA. Kazinform – Қозоғистон ва Индонезия икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга. Бу ҳақда Индонезия иқтисодиёт вазирининг махсус маслаҳатчиси Ризал Аффанди II Евроосиё иқтисодий форумида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
25.05.2023 17:56 Минскда КХШТ Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди ASTANA. Kazinform – Беларусь Республикасининг КХШТга раислиги доирасида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform КХШТ матбуот хизматига таяниб.
18.05.2023 18:45 ЕОИИ мамлакатлари раҳбарлари II Евроосиё иқтисодий форуми ишида иштирок этадилар МОSKVA. Kazinform - 24-25 май кунлари Москвада II Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади. Форумнинг асосий тадбири Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокидаги ялпи тадбир бўлади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси расмий вакили Ия Малкина брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
12.05.2023 08:08 Маймун чечаги бўйича фавқулодда ҳолат режими тугади - ЖССТ раҳбари GENEVА. ТАSS – Кazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус mpox («эмпокс» — маймун чечагининг янги номи) касаллиги бўйича фавқулодда ҳолат режими тугаганини маълум қилди. Женевада бўлиб ўтган брифингда сўзга чиққан ташкилот раҳбари бундай қарорга касалланганлар сони 2022 йил июлига нисбатан сезиларли даражада камайганидан кейин қабул қилинганини айтди. Айнан ўша пайтда жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Бу ҳақда Kazinform TASSга таяниб хабар беради.
09.05.2023 10:43 Марказий Осиёда Туркий давлатлар географик кенгаши тузилди TASHKENT. Kazinform – Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон географик жамиятлари вакиллари Туркий давлатлар географик кенгашини (ТДГК) ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзоладилар, дея хабар беради Kazinform «QazaqGeography» Республика жамоат бирлашмаси матбуот хизматига таяниб.
07.05.2023 11:16 Қувайт, Мальдив ороллари, Мьянма ва БАА ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини олди PANAJI. Kazinform - Панаджи шаҳрида (Ҳиндистон) ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши доирасида Қувайт Давлати, Мальдив Республикаси, Мьянма Иттифоқи Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликларига Шҳтнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш тўғрисидаги меморандумларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform ШҲТ матбуот хизматига таяниб хабар беради.
05.05.2023 21:07 ЖССТ: Коронавирус пандемияси тугади ASTANA. Кazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти CОVID-19 пандемиясининг мақомини бекор қилди, дея хабар беради Кazinform CNBC.comга таяниб.
01.05.2023 14:21 ОПЕК+ ташкилотига аъзо бўлган баъзи давлатлар нефть қазиб олиш ҳажмини ихтиёрий равишда камайтиришга киришди ASTANA. TASS-Kazinform – ОПЕК+ келишувига аъзо бир қанча давлатлар май ойидан бошлаб нефть қазиб олиш ҳажмини ихтиёрий равишда қисқартиришни бошлади. Бу жараён 2023 йил охиригача давом этади. Ишлаб чиқаришнинг умумий қисқариши кунига 1,66 миллион баррелни ташкил этади. Бу ҳақда Kazinform Россиянинг ТАСС агентлигига таяниб хабар беради.
28.04.2023 07:30 БМТ Бош Ассамблеяси Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқи масаласини муҳокама қилди WASHINGTON. Кazinform - Хавфсизлик Кенгашида вето фақат ўта оғир ҳолатларда қўлланилиши керак: «бу самолётдаги кислород ниқобига ўхшайди – бу сизга керак, лекин керак бўлмагани маъқул». Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси раиси Чаба Кереши вето қўйиш масаласига бағишланган Бош Ассамблеянинг биринчи расмий йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform БМТ ахборот марказига таяниб.
25.04.2023 12:30 ЕХҲТ ПА раҳбари июнь ойида Қозоғистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда ASTANА. Kazinform - Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси Раисининг ўринбосари, Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича махсус вакили сенатор Асқар Шакиров Копенгаген шаҳрида бўлиб ўтган Парламент Ассамблеяси бюросининг йиғилишида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform ҚР Парламенти Сенати матбуот хизматига таяниб.
25.04.2023 10:10 ҚР Президентининг махсус вакили БМТнинг Афғонистон масаласи бўйича йиғилишида иштирок этади ASTANА. Кazinform – 2023 йилнинг 1-2 май кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш БМТга аъзо давлатларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари билан учрашади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
18.04.2023 20:45 Халқаро экспертлар Қозоғистондаги кийикларнинг яшаш жойларида тадқиқот олиб боради ASTANА. Кazinform – 24-28 май кунлари халқаро экспертлар Қозоғистонда кийиклар яшайдиган жойларда тадқиқот олиб боради. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов Сенат депутатлари саволига берган жавобида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
10.04.2023 16:38 Microsoft Қозоғистонда мультиминтақавий хаб очади ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикасининг Сан-Францискодаги (АҚШ) Бош консуллиги ҳамкорлигида олиб борилган ишлар натижасида «Microsoft» корпорацияси билан Қозоғистонда мультиминтақавий хаб очиш келишувга эришилди. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин ва «Microsoft» компаниясининг Қозоғистон бўйича бош директори Сергей Лешченко ўртасидаги икки томонлама учрашувда маълум бўлди, дея хабар беради Кazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.
07.04.2023 21:15 ШҲТ мамлакатларидаги террористик вазият мураккаб ва динамиклигича қолмоқда TASHKENT. Kazinform – «ШҲТ мамлакатларидаги террористик вазият мураккаб ва динамиклигича қолмоқда», дея маълум қилди Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари Нурғали Билисбеков Тошкентда бўлиб ўтган МАТТ ташкилоти Ижроия қўмитасининг 39-йиғилишида.Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар беради.
06.04.2023 21:45 Жаҳон божхона ташкилоти Қозоғистоннинг халқаро юк ташиш тизимидаги ҳиссасини юқори баҳолайди ASTANА. Каzinform – Жаҳон божхона ташкилоти раиси Қозоғистоннинг халқаро товарлар етказиб бериш тизимидаги улушини юқори баҳолади, дея хабар беради Кazinform Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб.