03.04.2023 21:15 Булат Утемуратов жамғармаси Туркиядаги зилзила қурбонларига 5 миллион доллар ажратди ASTANА. Кazinform - Туркия Республикасининг Астанадаги элчихонаси Туркиядаги ҳалокатли зилзила қурбонларига ёрдам кўрсатган Булат Утемуратов жамғармасига миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Кazinform.
27.03.2023 13:10 Елена Рибакина қозоғистонлик ёш теннисчиларга 2,5 миллион тенгедан ҳадя қилди ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик теннисчи, «Уимблдон-2022» чемпиони Елена Рибакина мамлакат ёш теннисчиларини қўллаб-қувватлади, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон теннис федерациясига таяниб.
21.03.2023 14:42 Қасим-Жомарт Тоқаев хайрия акциясида иштирок этди ASTANА. Кazinform - Президент «Жүрек жылуы»(Юрак тафти) хайрия акциясида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.
17.03.2023 09:32 Қозоғистон Бишкекдаги хайрия ярмаркасида иштирок этди BISHKEK. Кazinform – Қозоғистоннинг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари Наврўз байрамини нишонлашга бағишланган пазандалик маҳсулотлари ва сувенирлар дипломатик ярмаркасида иштирок этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
15.02.2023 16:15 Қозоғистонлик рассом «Умай она» картинасини сотишдан тушган 10 млн тенгени Туркияга хайрия қилди ASTANА. Кazinform – Таниқли рассом Ерболат Тўлепбай «Умай она» картинасини сотишдан тушган 10 миллион тенгени Туркиядаги зилзила қурбонларига хайрия қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
30.01.2023 23:05 Дунёга машҳур блогер ўз маблағи эвазига 1000 нафар кўзи ожиз одамни операция қилдирди ASTANА. Кazinform – Дунёга машҳур америкалик YouTube блогери МrBeast 1000 нафар кўзи ожиз кўзи ожиз одамнинг операциялари учун ўз чўнтагидан тўлади, деб хабар беради Кazinform CNN телеканалига таяниб.
26.01.2023 13:58 «Самруқ-Қазна» «Қозоғистон халқи» жамғармасига 130 миллиард тенге ўтказади ASTANA. Kazinform - «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси жорий йилда «Қозоғистон халқи» жамғармасига 130 миллиард тенге ўтказади. Бу ҳақда «Самруқ-Қазна» жамғармасининг жамоатчилик билан алоқалар, ижтимоий-меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бошқарувчи директори Ғибрат Ауғанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
16.09.2022 18:32 «Қозоғистон халқига» жамғармаси қостанайликларга янги уй учун буюмлар сотиб олишга ёрдам беради NUR-SULTAN. Кazinform – Қостанай вилоятидаги ўрмон ёнғинидан жабр кўрган фуқароларга «Қозоғистон халқига» жамғармаси номидан ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Жамғарма бошқаруви раиси Болат Жамишев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
16.09.2022 16:49 Қозоғистонликларнинг 90 фоизи хайрия ишларини қўллаб-қувватлайди - ижтимоий сўров NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонликларнинг 90 фоизи хайрия қилиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири ўринбосари Данияр Қадиров социологик сўров натижаларини эълон қилар экан, маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
13.09.2022 09:51 Қостанай вилоятида ёнғиндан жабр кўрган барча оилаларга 1 млн тенгедан берилади QOSTANAY. Kazinform – Қостанай вилоятида ёнғинда жабр кўрган барча оилаларга 1 миллион тенгедан берилади. Бу ҳақда Қостанай вилояти ҳокими Архимед Мухамбетов ўз сайтида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
19.08.2022 15:31 Қозоғистонда хайрия марафони доирасида 5 миллион кишига махсус ёрдам кўрсатилди NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда 5 миллион кишига 6,2 миллиард тенге миқдорида махсус ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Асқар Умаров маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
11.08.2022 15:31 Қозоғистонда волонтёрларга фахрий унвонлар ва мукофотлар бериш таклиф этилди NUR-SULTAN. Кazinform - «Дара» хусусий жамғармаси ижрочи директори Айнур Аймурзина волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар аҳолининг хайрия соҳасига бўлган ишонч даражасини оширишга ёрдам беришини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
12.07.2022 21:32 Димашнинг мухлислари тошқиндан жабрланган бразилияликларга ёрдам беришди NUR-SULTAN. Кazinform – Димаш Қудайбергеннинг фан-клуби Бразилиядаги сув тошқинидан жабр кўрган оилаларга озиқ-овқат тарқатди, дея хабар беради Кazinform dimashnewsга таяниб.
13.04.2022 17:32 «Қозоғистон халқига» жамғармасига 126 млрд тенге тушди NUR-SULTAN. Кazinform - «Қозоғистон халқига» жамоат фондига 126 млрд тенге тушди. Бу ҳақда жамғарма раиси Болат Жамишев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
11.04.2022 14:52 Туркистонлик ёшлар кўп болали олтинчи оилага уй қуриб беришди TÚRKİSTAN. Kazinform - «Бекзат» турар-жой массиви ёшлари кўп болали оилага уй қуриб беришди. Бу вилоят аҳолиси томонидан совға қилинган 6-уйдир, деб хабар беради Kazinform мухбири.
04.04.2022 12:42 «Қозоғистон халқига» жамғармаси: Умуртқасида нуқсони бўлган 4 нафар болага 3,7 миллиард тенгега дори сотиб олинди NUR-SULTAN. Кazinform – «Қозоғистон халқига» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Қозоғистонда рўйхатдан ўтмаган ZOLGENSMA дори воситасини харид қилишиучун 4 нафар умуртқа атрофиясига чалинган болага жами 3,7 миллиард тенге тўланди, деб хабар берадми Kazinform мухбири.
17.03.2022 10:42 «Samruk-Кazyna Тrust» ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш жамғармаси call-марказини ишга туширди NUR-SULTAN. Kazinform - «Samruk-Кazyna Тrust» Ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш жамғармаси ўзининг cаll-марказини ишга туширмоқда, унга хоҳлаган киши мурожаат қилиши мумкин, дея хабар беради Кazinform пойтахт ҳокимлигининг расмий сайтига таяниб.
22.02.2022 08:20 «Казфосфат» «Қозоғистон халқига» жамғармасига 750 миллион тенге ўтказди NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг «Казфосфат» фосфорли минерал ўғитлар ва озуқа фосфатлари ишлаб чиқарувчи компанияси «Қозоғистон халқига» жамоат фондига пул ўтказди, дея хабар беради Кazinform.
19.01.2022 17:35 «Қозоғистон халқига» жамғармаси: Биринчи навбатда хайрия ёрдами кимларга берилади NUR-SULTAN. Кazinform - «Қозоғистон халқига» жамғармаси раиси Болат Жамишев жамғарма фаолияти ва биринчи навбатда кимга ёрдам кўрсатилиши ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
17.01.2022 10:10 ҚР Парламенти депутатлари бир кунлик иш ҳақини «Қозоғистон халқига» жамғармасига ўтказдилар NUR-SULTAN. Кazinform - Сенат ва Мажилис депутатлари Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Қозоғистон халқига» жамоат ижтимоий жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватладилар ва бир кунлик иш ҳақини ушбу жамғармага ўтказишди, деб хабар беради Kazinform.