BEIJING. Кazinform - Чоршанба куни Хитой пойтахти Пекинда чанг бўрони кузатилди ва об-ҳаво хавфсизлигининг «сариқ» даражаси эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Пекинда чанг-тўзондан ҳеч нарса кўринмасди, шаҳардаги биноларни туман қоплаган. Ҳавонинг ифлосланиш даражаси шаҳарнинг кўп жойларида ва чекка ҳудудларда «оғир» деб баҳоланган.
PМ2,5 майда заррачаларининг контцентрацияси 500 мкг/куб метрдан ошди, бу ХХРда белгиланган меъёрдан бир неча баробар кўпдир.
Метеорологларнинг фикрича, тунда вазият яхшиланади ва индикатор аста-секин пасаяди.
Ҳавонинг ифлосланиши «жамоат саломатлиги учун хавфли» даражада бўлгани учун Пекин фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳолига очиқ ҳавода спорт билан шуғулланмасликни тавсия қилди.
Болалар, кексалар, шунингдек, ўпка ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган аҳолига ёмон об-ҳаво тугамагунча кўчага чиқмаслик ва уйда қолиш тавсия қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 21 мартдан бошлаб Ганьсу провинцияси, Нинся-хуй автоном тумани ва Хитой Халқ Республикаси Ички Мўғулистонининг марказий қисмида йирик қум-чанг жабҳаси содир бўлди. Қум бўрони ҳозир Хитой шимолига, жумладан Пекинга етиб борди ва мамлакатнинг шарқий денгиз қирғоғидаги провинцияларига кўчди.
Фото: bj.cma.gov.cn
Муаллиф: Руслан Сулейменов