Хитой табиий офатдан огоҳлантирувчи янги сунъий йўлдошни учирди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
13 Октябрь, 14:16

Хитой табиий офатдан огоҳлантирувчи янги сунъий йўлдошни учирди

PEKIN. Kazinform – Хитойнинг Шаньси провинциясидаги Тайюан космодромидан пайшанба куни табиий офатларнинг олдини олиш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича янги сунъий йўлдош учирилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Хитой Халқ Республикаси Давлат космик бошқармасига таяниб.

«S-SAR01» сунъий йўлдоши пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 06:53 да «March-2C» ракетаси ёрдамида учирилди. Сунъий йўлдошнинг асосий фойдаланувчилари Хитойнинг Фавқулодда вазиятлар, Экология ва Атроф-муҳит вазирликлари бўлади.

Коинот бошқармаси хабарида таъкидланганидек, сунъий йўлдош 5 метр ўлчамдаги S-диапазонли радар тасвири маълумотларини қабул қилиб, табиий офатлар ҳақида огоҳлантириши мумкин бўлади.

Сунъий йўлдошдан олинган маълумотлардан табиий ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, зилзила мониторинги каби соҳаларда фойдаланиш режалаштирилган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Фото: cnsa.gov.cn