Хом-ашё сектори Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноатининг ресурс базаси бўлиб қолаверади
23 Июнь 13:10

Хом-ашё сектори Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноатининг ресурс базаси бўлиб қолаверади

NUR-SULTAN. Kazinform – Хом-ашё сектори ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш учун ресурс базаси бўлиб қолаверади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Жақсилиқов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Иккинчи муҳим омил - бу хизмат кўрсатиш соҳаси. Асосий эътибор минтақавий ва глобал таъминот занжирларига самарали интеграциялашув учун зарур бўлган инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун технологиялар трансфери ва касбий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилади. Жамият барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган стратегик ва ижтимоий соҳалардаги лойиҳаларда давлат иштироки устувор бўлади», — деди у 2026 йилга қадар Инвестиция сиёсати концепцияси лойиҳасини тақдим этар экан.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат иқтисодиётидаги катта улуш туфайли хомашё сектори инвестициялар оқимининг муҳим соҳаси, шунингдек, ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириш учун ресурс базаси бўлиб қолаверади.

«Саноатнинг асосий тармоқларини ривожлантириш учун умумий тизим шароитларини яратишга, жумладан, янги қайта тақсимлашни ўзлаштириш, асосий фондларни модернизация қилиш, технологиялар трансферини, самарадорлик ва экологик тозаликни оширишга алоҳида эътибор қаратилади», — деди Тимур Жақсилиқов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив