вчера 14:36 Японияга ўта кучли тўфон яқинлашмоқда ASTANA. Kazinform - Иккинчи даражали ўта кучли «Мавар» тўфони Япония томон йўл олди. Бу ҳақда мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
19.05.2023 14:35 Метеорологлар келгуси беш йиллик прогнозини янгилади ASTANA. Kazinform - Сўнгги саккиз йил сайёрамиз тарихидаги энг иссиқ давр бўлди, Европа ва Хитой ўтган йили шу вақтгача кўрмаган жазирама ёзни бошидан кечирди. Метеорологлар бу ҳали бошланиши, олдинда иқлим ўзгариши билан боғлиқ янги катаклизмларга гувоҳ бўламиз, деб огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда Kazinform ЎзАга таяниб хабар беради.
11.05.2023 21:24 2100 йилга бориб, Ернинг катта қисми қуруқ ҳудудга айланиши мумкин ASTANA. Kazinform - Олимларнинг прогнозларига кўра, 2100 йилга бориб тропик иқлим Ер қуруқлик массасининг 25 фоизгача тарқалади. Ер юзасининг катта қисми қуруқ ҳудудларга айланиши мумкин, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.
10.05.2023 18:41 Хитойда қишлоқлар ва экин майдонлари сув остида қолди ASTANA. Kazinform - Хитой шарқидаги сув тошқини оқибатида ярим миллионга яқин одам жабр кўрди. Цзянси вилоятининг 14 минг нафар аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда mir24.tv. сайтида ёзилган, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.
01.05.2023 17:08 Танзанияда сўнгги тўрт ой ичида кучли ёмғирлар туфайли 37 нафар бола ҳалок бўлди ASTANA. Kazinform – Танзаниянинг тўққиз вилоятида январь ойидан 28 апрелгача давом этган кучли ёмғирлар оқибатида камида 37 бола ҳалок бўлди.
24.04.2023 16:11 Бангладешда чақмоқ уриши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди ASTANA. Kazinform – Бангладешда икки соатдан камроқ вақт ичида чақмоқ уриши оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Xinhua агентлигига таяниб.
06.04.2023 16:23 Канадада дўл туфайли юз минглаб одамлар электрсиз қолди ASTANA. Kazinform - Канаданинг икки провинциясида Пасха байрами арафасида дўл ва қор туфайли юз минглаб одамлар электрсиз қолди, деб хабар беради Kazinform The Globe and Mailга таяниб.
26.02.2023 10:05 Канадада қишнинг иссиқ келиши туфайли дунёдаги энг катта муз майдони ёпилди ОTTAVA. Кazinform - Канаданинг Оттава шаҳридаги машҳур Rideau Canal Skateway муз майдони бу йил биринчи марта муз етишмаслиги сабабли ёпилади. Бу ҳақда жума куни Миллий пойтахт комиссияси(National Capital Commission, NCC) маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Reuters агентлигига таяниб.
22.02.2023 12:38 Бразилияда кучли ёмғир ва кўчкилар қурбонлари сони 46 кишига етди ASTANA. Kazinform - Расмийларнинг маълумотларига кўра, сешанба куни Бразилиянинг жануби-шарқидаги Сан-Паулу штатининг қирғоқбўйи ҳудудларига кучли ёмғир ёғиши оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 46 кишига етди, дея хабар беради Kazinform Reuters агентлигига таяниб.
21.02.2023 11:58 Француз деҳқонлари қишнинг илиқ келишидан хавотирда ASTANA. Kazinform - Европа фермерлари ва агрономлари янги иқлимга мослашишга ҳаракат қилмоқда. Франциянинг жануби-ғарбидаги қишнинг илиқ келиши маҳаллий мева ишлаб чиқарувчилар учун катта муаммо туғдирмоқда, мевали дарахтларнинг эрта гуллаши маҳсулотга зарар етказиши мумкин, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
20.02.2023 11:32 Бразилияда кучли ёмғир оқибатида 36 киши ҳалок бўлди ASTANA. TASS-Kazinform – Бразилиянинг Сан-Паулу штатида кучли ёмғир оқибатида 36 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда якшанба куни G1 портали штат ҳукуматига таяниб маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
04.02.2023 12:21 АҚШ ва Канадада бу дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати - 50 даражагача тушиши кутилмоқда ASTANA. Kazinforn – Канада ва АҚШ шу дам олиш кунлари қаттиқ совуққа дуч келади. Шимолий Америка қитасининг айрим ҳудудларига Арктикадан совуқ шамол эсади, баъзи жойларда ҳаво ҳарорати -50°С ни ташкил қилади, деб огоҳлантирмоқда метеорологлар, дея хабар беради Kazinforn BBCга таяниб.
31.01.2023 10:09 Метеорологлар 2023 йилнинг ёзи жуда иссиқ бўлишини башорат қилмоқда ASTANA. Kazinform – Метеорологлар 2023 йилнинг ёзи 2022 йилнинг ёзига қараганда иссиқроқ бўлишини тахмин қилмоқда, деб хабар беради Kazinform.
24.01.2023 09:11 Афғонистонда сўнгги икки ҳафтада 104 киши совуқдан вафот этди KABUL. Кazinform – Афғонистонда сўнгги икки ҳафта ичида кучли қор ёғиши ва аёз туфайли 104 киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди Афғонистон Табиий офатлар ва гуманитар ишлар вазирлиги вакили Шафиулла Раҳими.
24.01.2023 07:34 Японияда кучли қор ёғиши кутилмоқда TOKYO. KYODO- Kazinform – Сешанба куни Япониянинг аксарият ҳудудларида кучли қор ёғиши кутилмоқда. Метеорологлар йўлларда ҳушёр бўлишни ва қор бўрони туфайли тирбандликлардан қочишни сўрамоқда, дея хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.
21.01.2023 13:14 Аргентинада кучли қурғоқчилик туфайли чорва моллари нобуд бўлмоқда ASTANА. Kazinform – Аргентинада узоқ давом этган қурғоқчилик туфайли чорва моллари нобуд бўлмоқда. Санта-Фе провинциясида 4 ойдан бери ёмғир ёғмади, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.
20.01.2023 14:18 2050 йилга бориб Сирдарёнинг суви 5 фоизга қисқариши мумкин ASTANA. Kazinform - 2050 йилга бориб Марказий Осиё мамлакатлари озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов экспертлар йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
16.01.2023 11:42 Ўзбекистонда ҳаво совуқ бўлиши муносабати билан ўқувчиларнинг қишки таътиллари узайтирилди ТASHKENT. UzА-Кazinform – Ўзбекистонда об-ҳаво шароити туфайли Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги барча таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Kazinform UzАга таяниб хабар беради.
16.01.2023 11:07 Яқутистоннинг учта аҳоли пунктида минус 57 даража қайд этилди ASTANA. Kazinform – Душанба куни эрталаб Яқутистондаги 20 дан ортиқ пунктларида минус 50 даража ва ундан паст ҳарорат қайд этилди. Бу ҳақда Якутск гидрометеорология ва атроф-муҳит мониторинги департаментининг Telegram-каналида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.
16.01.2023 07:12 Тошкентда охирги 50 йилдаги энг совуқ ҳаво ҳарорати қайд этилди TASHKENT. UzA-Kazinform – 13 январ куни Тошкентда -19,8 даража совуқ қайд этилди. Бу Ўзбекистон пойтахтида сўнгги ярим асрдаги энг совуқ ҳаво ҳарорати, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.