Иқтисодиётни модернизация қилиш бўйича давлат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Редактор:  
Бекабат Узаков
30 Декабрь, 21:12

Иқтисодиётни модернизация қилиш бўйича давлат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Иқтисодиётни модернизация қилиш бўйича давлат комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Иштирокчилар 2021-2025 йилларга мўлжалланган Хусусийлаштириш комплекс режасига ўзгартиришлар киритиш, жумладан, бир нечта коммунал корхоналарни режадан чиқаришни муҳокама қилди.

photo

Бундан ташқари, Алмати вилоятида ижтимоий аҳамиятга эга объектларни қуриш ва «Самруқ-Қазна» АЖ активларини сотиш режалари кўриб чиқилди.

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан Бош вазир давлат органларига тегишли топшириқлар берди.

Фото: primeminister.kz




Мавзуга оид