Илон Маск 200 миллиард доллар даромадини йўқотган дунёдаги биринчи одам

Автор:  
Бекабат Узаков
1 Январь, 14:53

Илон Маск 200 миллиард доллар даромадини йўқотган дунёдаги биринчи одам

ASTANА. Кazinform - Дунёнинг энг бой одамларидан бири Илон Маск 200 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги даромадидан маҳрум бўлди, деб хабар беради Кazinform.

2022 йил Илон Маск учун ҳақиқий синов бўлди. Бир пайтлар дунёнинг энг бой одами бўлган И. Маск Тwitterни сотиб олди. Кейин у турли жанжалларга дуч келди ва капиталини кескин йўқота бошлади.

Bloomberg маълумотларига кўра, Маскнинг бойлиги 2021 йил ноябр ойи бошида 340 миллиард доллардан ошган. Бу йил декабр ойи охирида Теslа акциялари кескин пасайиш туфайли 137 миллиард долларга тушиб кетди.

Тwitterни сотиб олгач, бизнесмен ижтимоий тармоқни бошқаришга ўтди ва автомобил компаниясига эътибор қаратишни тўхтатди, шундан сўнг инвесторлар хавотир билдиришди.

Илон Маск 200 миллиард долларлик бойлигидан воз кечди ва ер юзидаги энг бой одам унвонини Louis Vuitton Моet Hennessy холдинги эгаси Бернард Арнога бой берди. Унинг бойлиги 162 миллиард долларга баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, Теslа ва SpаcеХ асосчиси Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўриндан тушиб кетди.

Фото: bbc.cоm




Мавзуга оид