«Интернет 26 апрелдан 10 майгача ўчирилади» – фейк

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
24 Апрель, 22:05

«Интернет 26 апрелдан 10 майгача ўчирилади» – фейк

ASTANA. Kazinform – WhatsAppда Қозоғистон фуқаролари 26 апрелдан 10 майга қадар интернетга кира олмайди деган хабар тарқалмоқда. Stopfake.kz сайтининг хабарига кўра, бу маълумотлар сохта, деб хабар беради Kazinform.

Маълумки, интернет ўчирилиши ҳақидаги хабар Павлодар вилоятидан келган. Кейинчалик у бутун минтақага тарқалди. Павлодар вилояти рақамлаштириш бошқармаси бу маълумотни рад этди.

«Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. 2023 йил 24 апрель ҳолатига кўра, барча алоқа операторларининг ахборот-телекоммуникация инфратузилмаси нормал режимда ишламоқда. Ишончли манбалардан олинган маълумотларга суянишга ва сохта маълумот тарқатмасликка чақирамиз», – дейилади хабарда.

Шунинг учун, тарқалган хабарга ишонмаслик яхшироқдир. Қозоғистонда 26 апрелдан 10 майгача интернетни ўчириш режалаштирилмаган.



Мавзуга оид