19.05.2023 12:36 2024 йилдан бошлаб Қозоғистонда ҳарбий унвонлар учун тўлов 30 фоизга оширилади ASTANA. Kazinform – 2024 йил январидан ҳарбий унвонлар учун тўлов 30 фоизга оширилади. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазири ўринбосари Руслан Шпекбаев Мажилис депутатлари саволига берган жавобида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
05.05.2023 19:01 Келгуси йилда ҳарбий унвон учун ойлик маош 30 фоизга оширилади ASTANA. Kazinform - Келгуси йилда ҳарбий унвон учун ойлик маош 30 фоизга ошади. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бутун армия кенгаши йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
05.05.2023 13:37 Атирауда 5 нафар талаба Ҳайдар Алиев номидаги стипендия олди ATYRAÝ. Kazinform – Х. Досмуҳамедов номидаги Атирау университетининг 5 нафар талабаси Ҳайдар Алиев номидаги халқаро стипендияни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
28.04.2023 20:33 «Барис»нинг барча хоккейчиларининг маоши маълум бўлди ASTANA. Kazinform – «Спорт-Экспресс» илк бор ҚХЛнинг барча хоккейчилари, жумладан, Астанадаги «Барис» ўйинчиларининг маошларини элон қилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
19.04.2023 15:14 Ногирон ва боқувчисини йўқотганларга ижтимоий нафақалар оширилади - ҚР Бош вазир ўринбосари ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари Алтай Кўлгинов Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида жорий йилда нафақалар қандай ва қанчага оширилиши ҳақида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
12.04.2023 22:35 Қозоғистонда олимларнинг маоши ҳар йили 20 фоизга ошади ASTANА. Кazinform - Олимларнинг маоши ҳар йили 20 фоизга ошади. Бу ҳақда Ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов Фан ва технологиялар бўйича миллий кенгаш йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
11.04.2023 20:09 Қозоғистонда давлат балиқчилик хўжаликлари ходимларининг маоши икки баравар кўпаяди ASTANА. Кazinform - Давлат балиқчилик хўжаликлари оддий ходимларининг маоши жорий йилда икки баравар ошиши мумкин, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Экология вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
07.04.2023 22:05 ҚР Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасалари ўқитувчиларининг маошлари оширилади ASTANА. Каzinform – Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларида ишловчи ўқитувчиларнинг маошлари оширилиши мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига чиқарилган Ҳукумат қарори лойиҳасида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
06.04.2023 22:35 Қозоғистонда тиббиёт ходимларининг маоши оширилади ASTANА. Кazinform - Мамлакат тиббиёт ходимларининг маошлари ошиши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ҳукумат қарорида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
04.04.2023 16:52 ҚР Бош вазири инфляцияни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақини ошириш бўйича топшириқ берди ASTANА. Kazinform - Ишсизлик 4,8 фоизгача камайиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
31.03.2023 15:43 Бу йил 1 миллион қозоғистонликнинг маоши 12 фоизга ошди ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён Қозоғистонда 1 миллиондан ортиқ ишчининг иш ҳақи ўртача 12 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Тўлеген Оспанқулов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
09.03.2023 17:15 Қозоғистонда жорий йилдан бошлаб "тез ёрдам" ҳайдовчиларининг маоши ошиши мумкин ASTANА. Кazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги «тез ёрдам» ҳайдовчиларининг иш ҳақини ошириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳа «Ashyq» НҲА порталида эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
02.03.2023 15:35 Қозоғистонда педагогика ва тиббиёт йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун стипендиялар кўпаяди ASNATA. Kazinform – Қозоғистонда педагогика ва тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун стипендиялар оширилади. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарилган Ҳукумат қарорида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
28.02.2023 11:49 Пенсия активлари: Қозоғистонда инвестицион даромадлар ўтган йилги кўрсаткичдан ошди ASTANА. Кazinform – Пенсия активларининг инвестицион даромадлари ўтган йилги кўрсаткичдан ошди. 2023 йилнинг январ ойида ҳисобланган пенсия активларининг инвестицион даромадлари тегишли даврга нисбатан 5,4 баробарга ошиб, 66,4 миллиард тенгега етди. Бу ҳақда Ягона жамғариб бориладиган пенсия фонди матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.
23.02.2023 15:54 Қозоғистонда ҳарбий соҳадаги ўқитувчилар ва шифокорларнинг маоши оширилади ASTANA. Kazinform – Бу йил ҳарбий хизматчиларнинг маоши оширилади. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазири ўринбосари Султан Қамалетдинов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
08.02.2023 10:53 Номинал иш ҳақи 338 минг тенге – ҚР Миллий статистика бюроси ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2022 йилнинг тўртинчи чорагида ўртача номинал иш ҳақи 338 715 тенгени ташкил қилди. Бу ҳақда ҚР Миллий статистика бюроси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
07.02.2023 21:47 Қозоғистонда ҳарбий хизматчиларнинг пенсиялари қачон қайта ҳисоблаб чиқилади ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги 1998 йил 1 январдан кейин ҳарбий хизматга борганлар ва 2016 йилнинг 1 январига қадар бўшатилганларнинг пенсия таъминотини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
27.01.2023 18:20 Қозоғистон меҳнат қонунчилигида иш ҳақини индексация қилишни талаб қиладиган ўзгартиришлар киритилиши мумкин ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси меҳнат қонунчилигида иш ҳақини индексация қилишни мажбурий қилиб қўйишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда ташкилот раиси Сатибалди Даулеталин маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
25.01.2023 17:32 Қозоғистонда ўқишни тугатгандан кейинги биринчи йилда энг юқори иш ҳақини шифокорлар ва ижтимоий ходимлар олади ASTANА. Кazinform - ОТМ битирувчиларининг ўқишни тугатгандан кейинги биринчи йилидаги ўртача иш ҳақи 155 621 тенгени ташкил этади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.01.2023 15:04 Қозоғистонда шахтада ишловчи кончиларнинг ўртача маоши тахминан 700 минг тенге ASTANA. Kazinform - Кончилар юқори маошга эга, деб баёнот берди Қозоғисторн Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров, дея хабар беради Kazinform мухбири.